Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди. У мазкур лавозимни ҳозирги вазифаси билан ўриндошлик асосида бажаради.

Бошқарувчи Молия маркази кенгашининг Бош котиби ҳисобланади. У кенгаш кун тартибини шакллантиришни ташкил этади ва раис иштирок этмаган мажлисларга раислик қилади.

Молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш ҳам бошқарувчининг асосий вазифаларидан бири бўлади. Жумладан, дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва Марказ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилади.

Бошқарувчи Молия маркази номидан Ўзбекистонда ва хорижда халқаро ташкилотлар, инвесторлар ҳамда ҳамкорлар билан муносабатларда Марказ вакили сифатида иштирок этади.

Шунингдек, кадрлар масалалари бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этади. Жумладан, Молия маркази маъмурияти ижрочи директори ва унинг ўринбосарларини тайинлашда иштирок этади ҳамда Молиявий хизматлар бошқармаси раҳбарияти бўйича тавсиялар киритади.

Бошқарувчига битимлар тузиш, ишчи гуруҳлар ташкил этиш ва зарур ҳолларда экспертларни жалб қилиш ваколатлари ҳам берилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда I Марказий Осиё талабалар спорти форуми ўтказилади

2026 йил 29 сентябрдан 2 октябргача Ўзбекистонда I Марказий Осиё талабалар спорти форуми бўлиб ўтади. Форум Халқаро университет спорти федерацияси...

Больше похожих статей