Сурхондарёда 3,5 минг йиллик қабристон топилди: археологлар қарийб 100 та қабрни аниқлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида археологлар бронза даврига оид Озод қадимий қабристонини ўрганмоқда. Ҳозирга қадар бу ерда қарийб 100 та қабр аниқланган.

Озод ёдгорлигида қазишма ишлари 2026 йил 15 августда бошланган. Тадқиқотларни Гулямов номидаги Самарқанд археология институти мутахассислари Хитойнинг Шимоли-ғарбий университети Ипак йўли археологияси тадқиқот маркази билан ҳамкорликда олиб бормоқда.

Археологик ёдгорлик 2023 йилда Сурхондарё ҳавзасининг шарқий қисмида ўтказилган дала-қидирув ишлари давомида аниқланган. У Озод қишлоғидан жануби-шарқда, қадимий Далварзинтепа ёдгорлигидан тахминан 6 километр масофада жойлашган.

Ёдгорлик майдони тахминан 200х100 метрни ташкил этади. Тадқиқотлар давомида қарийб 100 та қабр аниқланган. Жорий археология мавсумида ишлар ёдгорликнинг жануби-ғарбий қисмидаги 10 дан ортиқ қабрда олиб борилмоқда.

Қазишмаларнинг дастлабки натижалари қабрларнинг тузилиши ва топилган археологик буюмлар Марказий Осиёнинг жанубида бронза даврида мавжуд бўлган Сополли маданиятига хос хусусиятларга эга эканини кўрсатди.

Қабристоннинг ёши радиоуглерод таҳлили ва топилмаларни қиёсий-типологик ўрганиш орқали аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, қабрлар милоддан аввалги 1700–1500 йилларга тегишли.

Топилма археологлар учун алоҳида аҳамиятга эга. У Сурхондарё ҳавзасидаги маълум бўлган энг қадимий қабристонлардан бири ҳисобланади. Уни янада ўрганиш орқали олимлар минтақада қадимда яшаган жамоаларнинг турмуш тарзи, урф-одатлари ва дафн маросимлари қандай ўзгарганини яхшироқ тушунишга умид қилмоқда.

Озод ёдгорлигида қазишма ишлари давом этмоқда. Олимлар янги қабрлар ва артефактлар топилиши, бу эса ёдгорлик тарихини аниқлаш ва ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида бир неча минг йил аввал яшаган аҳоли маданиятини чуқурроқ ўрганиш имконини беришини кутмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида археологлар ёши 320 минг йилгача деб баҳоланаётган тош артефактларни аниқлаган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда I Марказий Осиё талабалар спорти форуми ўтказилади

2026 йил 29 сентябрдан 2 октябргача Ўзбекистонда I Марказий Осиё талабалар спорти форуми бўлиб ўтади. Форум Халқаро университет спорти федерацияси...

Больше похожих статей