Меҳнат фахрийларининг хизматлари муносиб эътироф этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келган фахрийлар ва соҳа илғорларининг хизматлари муносиб баҳоланди.

Жумладан, сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг чўл ҳудудларини ўзлаштириш ва деҳқончиликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақиқий қаҳрамонлик сифатида эътироф этилди.

Бекобод металлургия комбинатида кўп йиллардан буён пўлат эритувчи бўлиб ишлаб келаётган Ғуломжон Туронов “Хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони билан тақдирланди. Унинг мукофотланиши металлурглар меҳнатининг муносиб эътирофи бўлди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам бир қатор фидойиларнинг меҳнати юқори баҳоланди. Намanganлик Илҳом Зиёвуддинов пахтачилик ва ғаллачиликда юқори натижаларга эришиб, ўз тажриба мактабини яратган.

Бухоролик пиллакор Жамила Худойбердиева ипак қуртини баҳор, ёз ва куз мавсумларида парваришлаб, юқори ҳосил олишга эришиб келмоқда.

Қорақалпоғистонлик Эсенбай Айтимуратов чорвачиликда илғор технология ва замонавий ёндашувларни жорий этишга ҳисса қўшган бўлса, самарқандлик ирригатор Аслонқул Каримқулов сув йўқотишларини камайтириш борасида самарали иш олиб борган.

Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини безатиш ишларида иштирок этган уста-наққош Сатторхўжа Тўхтахўжаевга “Хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони берилди.

Мутахассисларнинг меҳнатидаги бу каби натижалар турли соҳаларда кўп йиллик тажриба, касбга садоқат ва фидойиликнинг намунаси сифатида баҳоланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев: мустақилликнинг асосий натижаси — ўзгарган инсон ва жамият

Ўзбекистонда мамлакат давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок...

Больше похожих статей