Ўзбекистонда давлат мулкидан хусусий капиталга асосланган иқтисодиётга ўтиш жараёни кучаймоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон мустақилликнинг 35 йили давомида иқтисодиётни трансформация қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширди. Уларнинг асосий йўналишларидан бири давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини босқичма-босқич қисқартириш ва хусусий капитал ҳамда инвестициялар учун кенгроқ имкониятлар яратиш бўлди.

Давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар учун ҳуқуқий асос ҳам мустаҳкамланди. 2023 йилда «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги, 2024 йилда эса «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди.

Хусусийлаштириш ҳажми 55 баробар ошди

2020 йилгача бўлган ўн йилда давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар 1,1 трлн сўмни ташкил этган. 2020–2025 йилларда эса бу кўрсаткич 77,6 трлн сўмга етди.

«Сот ёки тушунтир» тамойили асосида 2021–2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналар сони 61 фоизга қисқартирилди.

Йирик активларни хусусийлаштириш жараёнида хорижий ва хусусий капитални жалб қилишга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, Coca-Cola Uzbekistan 252 млн долларга, Ipoteka bank 324 млн долларга сотилди.

Самарқанд автомобиль заводидаги давлат улушининг 75,2 фоизи 80 млн долларга реализация қилинди.

Ер ва кўчмас мулк бозорида янги механизмлар

2022–2025 йилларда мулк ва ижара ҳуқуқи асосида аукционга чиқарилган ҳамда сотилган ер участкалари ҳажми қарийб 4 баробарга ошди.

2026 йилнинг биринчи ярмида 1,8 минг гектар ер участкаси реализация қилинди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни хусусийлаштириш бўйича мурожаатлар сони 2022 йилга нисбатан қарийб 5 баробарга кўпайди.

Кўчмас мулк соҳасида ҳам рақамлаштириш жараёни давом этмоқда. 2026 йилда «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги янги қонун қабул қилиниб, бозор иштирокчиларининг Ягона реестри ва мулк объектларини биргаликда таклиф қилиш имконини берувчи мультилитинг тизимини жорий этиш белгиланди.

«E-auksion» орқали 1,5 млнга яқин объект савдога чиқарилди

Давлат активларини сотишда электрон механизмлардан фойдаланиш кўлами ҳам кенгаймоқда.

Бугунги кунга қадар «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали қарийб 1,5 млн объект савдога чиқарилган. Шундан 1,2 млндан ортиғи реализация қилинган.

Тадбиркорлар учун активларни бўлиб-бўлиб тўлаш, айрим ҳолларда чегирмалардан фойдаланиш ҳамда узоқ муддатли ижара асосида мулкни кейинчалик тўғридан-тўғри сотиб олиш имкониятлари яратилган.

2030 йилга қадар давлат иштирокини янада қисқартириш режалаштирилган

Ислоҳотларнинг кейинги босқичида иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, 2030 йилга қадар давлат иштирокидаги корхоналар сонини қарийб 6 баробарга қисқартириш кўзда тутилмоқда.

Бу чоралар давлат активларидан самарали фойдаланиш, хусусийлаштириш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ва иқтисодиётга хусусий капитал ҳамда инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

COP17 доирасида ерларни тиклашни молиялаштиришнинг янги ёндашувлари муҳокама қилинди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференциясининг 17-сессияси — COP17 доирасида Ўзбекистон Миллий павильонида «Инвестициялардан натижаларга»...

Больше похожих статей