Ўзбекистон иқтисодиётининг қарийб чорак қисми статистик кузатувлардан ташқарида қолмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда 2026 йил январь–июнь ойларида кузатилмайдиган иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати 245,5 триллион сўмни ташкил этди. Бу мамлакат ЯИМининг 22,9 фоизига тенг.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткичнинг асосий қисми хонадонлар ва жисмоний шахслар фаолияти ҳиссасига тўғри келган. Ушбу йўналишдаги ҳажм 165,5 триллион сўм, ёки ЯИМнинг 15,4 фоизини ташкил этган.

Яширин иқтисодиёт ҳажми эса 80 триллион сўмга, яъни ЯИМнинг 7,5 фоизига тенг бўлган.

Кузатилмайдиган иқтисодиётнинг энг юқори улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида қайд этилган. Бу соҳада унинг улуши ялпи қўшилган қийматнинг 60,5 фоизини ташкил қилган.

Хизмат кўрсатиш соҳасида мазкур кўрсаткич 23 фоиз, қурилишда 17,8 фоиз, саноатда эса 6,7 фоизни ташкил этган.

Маълумотларга кўра, 2025 йил якунида Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 498 триллион сўмга етган. Бу ўша даврдаги ЯИМнинг 26,9 фоизига тенг бўлган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида республикадаги умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилган. Рақобат қўмитаси...

Больше похожих статей