Ўзбекистон ва Россия иссиқлик таъминоти соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
«Иссиқлик таъминоти» АЖ делегацияси Россиянинг «ANTARUS» корхонасида бўлиб, томонлар блокли иссиқлик пунктлари технологиялари, энергия самарадорлиги талаблари ва икки мамлакат қурилиш меъёрларидаги фарқларни муҳокама қилди.
Учрашувда Ўзбекистонда ускуналарга сервис хизматини кўрсатиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. «IngKomplex» компанияси «ANTARUS»нинг расмий ҳамкорига айланади. У монтаж, ишга тушириш ва ускуналарга кафолатли хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади.
«ANTARUS» вакиллари Ўзбекистондан буюртмалар ҳажми ошган тақдирда Фарғона водийсидаги эркин иқтисодий зоналардан бирида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида «ANTARUS» ва «IngKomplex» ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.


