Пискент ва Столин туманлари биродарлашган туманларга айланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилоятининг Пискент тумани ва Беларуснинг Брест вилоятидаги Столин тумани ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилди. Тегишли келишувни икки туман раҳбарлари имзолади.

Томонлар иқтисодиёт, савдо ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Устувор йўналишлар қаторида делегациялар алмашинуви, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш белгиланган.

Ҳамкорликда саноат ва қишлоқ хўжалигига алоҳида эътибор қаратилади. 17 август куни Беларусга борган Пискент тумани делегацияси қайта ишлаш саноати корхоналари фаолияти билан танишди.

Пискент тумани вакиллари Беларус корхоналарининг технологик жиҳозланганлик даражаси, маҳсулот сифати назорати ва санитария стандартларини юқори баҳолади. Учрашувларда тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш ва савдо алоқаларини йўлга қўйиш, Беларус маҳсулотларини импорт қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлаш соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида агросаноат мажмуаси ва ветеринария соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликларига ташриф буюриш режалаштирилган.

Иқтисодий ҳамкорликдан ташқари, томонлар маданият, спорт ва туризм соҳаларида ҳам алоқаларни ривожлантириш, икки ҳудуднинг тарихи ва анъаналари билан танишишни мақсад қилган.

Пискент тумани делегациясининг Беларусдаги ташрифи 19 августга қадар давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида республикадаги умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилган. Рақобат қўмитаси...

Больше похожих статей