Ўзбекистон Улан-Батордаги COP17 конференциясида Миллий павильонини тақдим этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Улан-Батор шаҳрида БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси томонлар конференциясининг 17-сессияси — UNCCD COP17 ўз ишини бошлади. Конференция 17–28 август кунлари «Ерларни тиклаш. Умидни тиклаш» шиори остида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон COP17 доирасида Миллий павильон билан иштирок этмоқда. Унда мамлакатнинг чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш, ҳудудларни тиклаш, ўрмон ва яшил зоналарни кенгайтириш, қурғоқчилик ҳамда қум ва чанг бўронлари оқибатларини юмшатиш бўйича амалга ошираётган экологик ислоҳотлари ва амалий чора-тадбирлари намойиш этилган.

Конференциянинг биринчи куни Ўзбекистон павильонига Мўғулистон Бош вазири Ням-Осорын Учрал ташриф буюрди. У мамлакатнинг ерларни тиклаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ташаббуслари ҳамда амалий ечимлари билан танишди.

Мўғулистон Бош вазирига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Оролбўйида ўрмонзорлар барпо этиш, ерлар деградацияси ва иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ням-Осорын Учрал Ўзбекистоннинг COP17 конференциясидаги иштирокини юқори баҳолади. У Миллий павильонни тажриба алмашиш, экологик ташаббусларни илгари суриш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали майдон сифатида қайд этди.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари орасида Миллий павильон билан фаол иштирок этаётганини таъкидлаб, бундай формат экологик муаммоларга биргаликда ечим излашда муҳим аҳамият касб этишини билдирди.

Ўзбекистоннинг COP17 конференциясидаги иштироки давом этмоқда. Тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар, тематик тадбирлар ва тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган. Улар ерларни тиклаш, чўлланишга қарши курашиш ва экотизимлар барқарорлигини ошириш масалаларига бағишланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида республикадаги умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилган. Рақобат қўмитаси...

Больше похожих статей