Жиззах вилоятида 21 ёшли блогер ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 21 ёшли блогер Орзигул Уразматова вафот этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, фожеа 5 августга ўтар кечаси содир бўлган. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган қиз рул бошқарувини йўқотган, оқибатда автомобил йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, ЙТҲнинг эҳтимолий сабабларидан бири ҳайдовчининг ҳаракат вақтида видео тасвирга олишга чалғигани бўлиши мумкин. Бироқ ушбу тахмин ҳозирча расмий тасдиғини топмаган.

Жабрланувчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Орзигул Уразматова ижтимоий тармоқларда фаолият юритган бўлиб, саҳифаларида турли видеолар, жумладан, автомобил бошқариш жараёнида тасвирга олинган лавҳаларни ҳам эълон қилиб келган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

WTTC: Ўзбекистон Марказий Осиёда туризм ўсиши бўйича етакчи давлат деб эътироф этилди

Жаҳон сайёҳлик ва туризм кенгаши (WTTC)нинг “Travel & Tourism Economic Impact Research 2026” ҳисоботига кўра, Марказий Осиё 2025 йилда...

Больше похожих статей