4 август куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво қуруқ бўлиб, кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво сақланади. Ёғингарчилик кутилмаяпти. Фақат тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Синоптиклар маълумотига кўра, кундузи ҳаво ҳарорати 33–38 даража атрофида бўлади. Мамлакат жанубида, Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларида ҳарорат 42–43 даражагача, Қашқадарё вилоятида эса 40 даражагача кўтарилади.
Кечаси ҳаво ҳарорати 18–25 даража бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида шарқий шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши прогноз қилинмоқда. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати 22–27 даражагача пасаяди. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.


