Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий сектор жалб этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда суюлтирилган газни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиб бериш тизимига хусусий секторни жалб қилиш бошланади. Янги механизм дастлаб Андижон вилоятида синов тариқасида жорий этилади.

Маълум қилинишича, эндиликда тадбиркорлар ўзлари импорт қилган ёки товар-хом ашё биржасида харид қилган суюлтирилган газни аҳоли ҳамда бизнес субъектларига етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу билан бирга, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун суюлтирилган газ харидини қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия ажратиш тизими жорий этилади. Йил якунига қадар ушбу йўналишда «Андижон тажрибаси»ни шакллантириш вазифаси белгиланди.

Йиғилишда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам ошириш бўйича топшириқлар берилди. Хусусан, йил охирига қадар ишлаб чиқаришни режалаштирилган 520 минг тонна ўрнига 606 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, суюлтирилган газни ташиш, сақлаш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш чоралари ҳам белгиланди. Масъулларга бир ой муддатда хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида мазкур тизимни тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди.

Кутилишича, амалга ошириладиган чора-тадбирлар суюлтирилган газ таъминоти самарадорлигини ошириш, бозорда рақобат муҳитини кучайтириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахда қарийб 5 килограмм каннабис билан юрган шахс қўлга олинди

Жиззах вилоятида гиёҳвандлик воситалари муомаласига қарши қаратилган тезкор тадбир давомида қарийб 5 килограмм каннабис ўсимлиги олиб кетаётган шахс ушланди. Давлат...

Больше похожих статей