- Advertisement -
Президент Шавкат Мирзиёев табиий газ етказиб бериш қийин бўлган 1 916 та маҳаллада иситиш тизимини электр энергиясига ўтказиш имкониятларини ўрганиш бўйича топшириқ берди.
Давлат раҳбари масъулларга уч ой муддатда мазкур маҳаллаларда иситиш тизимини электрга ўтказиш учун қанча инфратузилма ҳамда қўшимча электр энергияси талаб этилишини аниқ ҳисоб-китоб қилиш вазифасини юклади.
Шунингдек, биринчи навбатда молиялаштириш зарур бўлган маҳаллалар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади. Ушбу дастур доирасида электр тармоқларини модернизация қилиш, зарур инфратузилмани яратиш ва лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш назарда тутилади.


