Тошкент вилояти йўлларида «ақлли» светофорлар ўрнатилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилоятида йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда. А-373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг 3–9-километрларида жойлашган тартибга солинадиган пиёдалар ўтиш жойларида замонавий интеллектуал светофор мажмуалари ишга туширилди.

Янги тизимлар светофорларни марказлашган ҳолда бошқариш, транспорт оқимини тезкор тартибга солиш, тирбандликлар юзага келиш эҳтимолини камайтириш, пиёдалар ва ҳайдовчилар хавфсизлигини ошириш, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини янада самарали назорат қилиш имконини беради.

Интеллектуал технологияларни жорий этиш йўл ҳаракати хавфсизлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган. Шу билан бирга, хавфсизликнинг энг муҳим омили йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларининг масъулияти экани таъкидланди.

Ҳайдовчилар ва пиёдалардан светофор сигналларига қатъий амал қилиш, йўлда эътиборли бўлиш ҳамда бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлиш сўралди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

БМТ глобал исиш хавфли чегарадан ошиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Дунёда глобал исишни саноатлашувгача бўлган даврга нисбатан 1,5°C даражасида ушлаб қолиш эҳтимоли паст. Бироқ иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартириш ҳароратнинг...

Больше похожих статей