Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг ярим финалида Аргентина терма жамоаси Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсига йўлланма олди.
Атланта шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Барча голлар иккинчи таймда киритилди.
Дастлаб Англия терма жамоаси ҳужумчиси Энтони Гордон ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ ўйиннинг 85-дақиқасида Энцо Фернандес аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувга қўшиб берилган иккинчи дақиқада эса Лаутаро Мартинес ғалаба голини киритиб, Аргентинага финал йўлланмасини тақдим этди.
Шу тариқа амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Аргентина терма жамоаси кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионати финалига чиқди. Жамоа чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун финалда Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Ярим финалда мағлуб бўлган Англия терма жамоаси эса учинчи ўрин учун Франция билан баҳс олиб боради.


