Энергетика тизимида коррупция учун судланган ходимлар ишдан бўшатилиши белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Энергетика вазирлигида ўтказилган йиғилишда соҳада коррупцияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, коррупция жиноятлари учун судланган ходимларни ишдан бўшатиш амалиёти жорий этилиши маълум қилинди.

Йиғилишда, шунингдек, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги энергетика тизими корхоналари раҳбарларини тўлиқ аттестациядан ўтказиш бўйича топшириқ берилди. Бу орқали раҳбар кадрларнинг малакаси ва фаолияти самарадорлигини қайта баҳолаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, энергетика соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни мунтазам таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган махсус кенгаш ташкил этилиши қайд этилди.

Мазкур чоралар энергетика тармоғида очиқлик ва ҳисобдорликни кучайтириш, шунингдек, коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилгани таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Юлдузлар сари бирга: Ўзбекистон янги космик альянсга қўшилди

Анталияда бўлиб ўтган 77-Халқаро астронавтика конгрессида муҳим воқеа юз берди. Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия космос соҳасида ҳамкорлик қилиш...

Больше похожих статей