Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ё.Қ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 5 та МЧЖга бошқа МЧЖлар томонидан 2,2 трлн сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида соҳта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштириб, гўёки савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотганлиги ҳақида харид чекларини чиқариб, 94 921 нафар фуқаро ва ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахсларга “Soliq Mobile” иловаси орқали “Keshbek” сифатида тўлаб бериб, 38,3 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

