Ўзбекистонда бир йилдан ортиқ яшаётган 56,8 минг нафар хорижий фуқаро рўйхатга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида бир йилдан ортиқ муддат давомида истиқомат қилаётган 56 860 нафар хорижий фуқаро рўйхатга олинган.

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, хорижий фуқароларнинг энг катта қисми Тошкент шаҳрида яшайди. Пойтахтда доимий истиқомат қилаётган хорижий фуқаролар сони 19 300 нафарни ташкил этган.

Давлатлар кесимида энг кўп рўйхатга олинган хорижий фуқаролар Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади. Уларнинг сони 13 312 нафарга етган. Кейинги ўринларда Россия Федерацияси (10 826 нафар), Қозоғистон (9 425 нафар), Тожикистон (5 722 нафар), Туркманистон (5 347 нафар) ва Қирғизистон (4 397 нафар) қайд этилган.

Шунингдек, мамлакатда Покистоннинг 1 433 нафар, Хитойнинг 1 031 нафар, Туркиянинг 811 нафар ҳамда Корея Республикасининг 691 нафар фуқароси бир йилдан ортиқ муддат давомида истиқомат қилаётгани маълум қилинди.

Қолган 3 865 нафар хорижий фуқаро эса дунёнинг бошқа давлатлари вакилларидан иборат. Дастлабки маълумотлар Ўзбекистоннинг хорижий мутахассислар, талабалар ва инвесторлар учун жозибадор мамлакатлардан бири сифатида аҳамияти ортиб бораётганини кўрсатади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мустақиллик шоҳ кўчасининг бир қисми 13 июлгача транспорт ҳаракати учун ёпилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Мустақиллик шоҳ кўчасида йўл инфратузилмасини яхшилаш ва транспорт ҳаракатини тартибга солишга қаратилган қурилиш-таъмирлаш...

Больше похожих статей