Европада кучли жазирама оқибатида бир ҳафтада 1300 дан ортиқ киши вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Европа мамлакатларида сўнгги бир ҳафта давомида кузатилган кучли иссиқ тўлқини оқибатида 1300 нафардан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, юқори ҳарорат таъсирида юзага келадиган иссиқлик стрессини мутахассислар «жим қотил» деб аташади. Чунки у кўпинча инсон саломатлигига жиддий зарар етказса-да, унинг хавфи етарлича баҳоланмайди.

Қайд этилишича, Европадаги кўплаб турар жойлар, иш жойлари ва таълим муассасалари бугунги кунда кузатилаётган ўта юқори ҳарорат шароитларига мослаб қурилмаган. Шу боис жазирама аҳоли, айниқса кекса ёшдагилар, сурункали касалликларга чалинганлар ва бошқа хавф гуруҳидаги инсонлар учун катта хавф туғдирмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иқлим ўзгариши таъсирида экстремал иссиқлик тўлқинлари тобора тез-тез такрорланаётганини таъкидлаб, мамлакатларни аҳолини ҳимоя қилиш бўйича профилактик чора-тадбирларни кучайтиришга чақирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда IV халқаро «Umra Plus ва зиёрат туризми» кўргазмаси бошланди

Тошкент шаҳрида Туризм қўмитаси ҳамда Umra туризми ташкилотлари ассоциацияси ҳамкорлигида IV халқаро «Umra Plus ва зиёрат туризми» кўргазмаси ўз...

Больше похожих статей