Венесуэлада кучли зилзилалар: фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Венесуэлада бир дақиқалик фарқ билан 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита кучли зилзила содир бўлди. Табиий офат мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида катта вайронгарчиликларга сабаб бўлиб, ҳукумат фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзилалар оқибатида камида 32 нафар киши ҳалок бўлган, 700 дан ортиқ инсон турли даражада жароҳат олган. Мутахассислар қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини истисно этмаяпти, чунки энг кўп зарар кўрган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Айниқса, мамлакат пойтахти Каракас яқинида жойлашган Ла-Гуайра штатида вазият оғир бўлиб қолмоқда. Ҳудуд расман офат зонаси деб эълон қилинган. Соҳил бўйидаги Катия-ла-Мар шаҳрида электр таъминоти издан чиққан, кўплаб бинолар зарар кўрган ёки қулаб тушган.

Маҳаллий аҳоли хавфсизлик нуқтаи назаридан тунни кўчаларда ўтказишга мажбур бўлди. Қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни излаш ишларини узлуксиз давом эттирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Андижонда Туркий дунёнинг маданият пойтахти тадбирларига старт берилди

Андижон шаҳрида “Андижон – 2026 йилда Туркий дунёнинг маданият пойтахти” халқаро маданий тадбирларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур...

Больше похожих статей