Тошкентда халқаро инвестиция форуми бошланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

16–18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида V Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF 2026) бўлиб ўтади. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи инвесторлар, халқаро бизнес вакиллари, молия институтлари ҳамда давлат идоралари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Форум анъанавий равишда истиқболли инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш учун муҳим майдон вазифасини бажаради.

Тадбир доирасида инвестицияларни жалб этиш, инфратузилмани ривожлантириш, инновацияларни жорий этиш ва иқтисодий шерикликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Таъкидланишича, TIIF 2026 Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятини халқаро миқёсда янада кенг намойиш этишга хизмат қилади. Шунингдек, форум мамлакат ва минтақанинг барқарор иқтисодий тараққиётига қаратилган янги ташаббуслар ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим платформа бўлиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хусусий мактабларга тўловда солиғ олинмайдиган чегара амалдаги 3 млн сўмдан 6 млн сўмга оширилди

Жорий йилда мамлакатимизда 800 минг нафар бола 1-синфга қабул қилинди, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 10 фоизга кўпдир. 2030...

Больше похожих статей