Ўзбекистонда иш ташлашларни ўтказиш тартиби тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда иш ташлашларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби қонунчилик даражасида белгиланди. Тегишли ўзгартишлар мамлакат Меҳнат кодексига киритилди.

Янги тартибга кўра, жамоавий меҳнат низоси яраштирув тартиб-таомиллари орқали ҳал этилмаган тақдирда, ходимлар иш ташлаш эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Иш ташлаш ўтказиш тўғрисидаги қарор ходимларнинг умумий йиғилишида кўпчилик овоз билан қабул қилиниши ва у бошланишидан камида бир ой олдин тасдиқланиши лозим.

Иш ташлашда иштирок этиш ихтиёрий ҳисобланади. Акцияда қатнашган ходимларнинг иш жойи ва эгаллаб турган лавозими сақлаб қолинади, бироқ иш ташлаш даври учун иш ҳақи тўланмаслиги мумкин.

Иш берувчи иш ташлаш ҳақидаги хабарномани олгач, ваколатли давлат органларини хабардор қилиши шарт. Иш ташлашга раҳбарлик қилиш касаба уюшмаси қўмитаси вакили зиммасига юклатилади.

Қонунда бир қатор чекловлар ҳам назарда тутилган. Фавқулодда ҳолат ёки ҳарбий ҳолат даврида, шунингдек умумий сафарбарлик вақтида иш ташлашлар ўтказиш тақиқланади. Тиббиёт ходимлари, давлат хизматчилари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, суд тизими вакиллари, шунингдек электр энергияси, сув таъминоти ва алоқа соҳаларида фаолият юритувчи ходимлар иш ташлашларда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

Агар иш ташлаш инсонлар ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ёки экологик барқарорликка таҳдид туғдирса, суд уни 30 кунгача бўлган муддатга кечиктириши ёки тўхтатиб туриши мумкин.

Қонун уч ойдан кейин кучга киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ФВВ: Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида чигирткалар тарқалиши назорат остида

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ва Ўзбекистоннинг бошқа ғарбий ҳудудларида олинган, кўп сонли чигирткалар тўпланганини акс эттирувчи видеолар тарқалди. Кадрларда...

Больше похожих статей