Ўзбекистонда жорий йилнинг январь–май ойлари давомида уюшган жиноятчиликка қарши курашиш доирасида кенг кўламли тезкор тадбирлар амалга оширилди.
Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур йўналишда жами 14 минг 462 та махсус тезкор тадбир ўтказилган.
Натижада мамлакат бўйлаб уюшган жиноятчилик билан боғлиқ 4 минг 325 та жиноий ҳолат аниқланиб, қарийб 61 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига барҳам берилган.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноий тузилмалар фаолиятини фош этиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

