Россия Арманистондан айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини вақтинча чеклайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги назорати хизмати 30 майдан бошлаб Арманистондан янги узилган сабзавот ва мева маҳсулотлар импортига чеклов киритилишини маълум қилди.

Қарорга мувофиқ, помидор, бодринг, қалампир, кўкатлар ҳамда қулупнай каби маҳсулотларнинг Россияга киритилиши вақтинча тўхтатилади. Тегишли чекловлар фитосанитар хавфсизликни таъминлаш ва етказиб берилаётган маҳсулотлар устидан назорат тизимини такомиллаштириш бўйича ягона механизм ишлаб чиқилгунига қадар амал қилади.

Ведомство маълумотига кўра, бундай қарор Арманистондан келаётган мева-сабзавот маҳсулотлари партияларида қоидабузарлик ҳолатлари кўпайгани сабабли қабул қилинган. Шу муносабат билан фитосанитар талабларга мувофиқликни таъминлаш мақсадида қўшимча текширув ва назорат чоралари кучайтирилмоқда.

Чеклов вақтинчалик характерга эга экани ва етказиб бериш тизимидаги хавфсизлик алгоритмлари мувофиқлаштирилгандан сўнг қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги қайд этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурхондарёда 3,5 минг йиллик қабристон топилди: археологлар қарийб 100 та қабрни аниқлади

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида археологлар бронза даврига оид Озод қадимий қабристонини ўрганмоқда. Ҳозирга қадар бу ерда қарийб 100 та...

Больше похожих статей