Ўзбекистонда Президент мактабларига 2026–2027 ўқув йили учун қабул жараёни бошланди.
Қабул ҳужжатлари 14 июнга қадар онлайн шаклда қабул қилинади. Аризаларни my.gov.uz портали ҳамда ariza.piima.uz платформаси орқали топшириш мумкин.
Президент мактабларига жорий ўқув йилини муваффақиятли якунлаган 4-синф битирувчилари ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга.
Қабул жараёни тўлиқ электрон тизим орқали амалга оширилади. Номзодлар белгиланган муддат давомида зарур маълумотларни киритиб, аризаларини онлайн тарзда расмийлаштиришлари мумкин.
Президент мактаблари иқтидорли ўқувчиларни саралаш ва уларга халқаро стандартлар асосида таълим беришга ихтисослашган таълим муассасалари ҳисобланади. Қабул танлов асосида бир неча босқичда ўтказилади.

