Президент қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасидаги лойиҳалар билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев инфратузилмани ривожлантириш, маданий соҳани қўллаб-қувватлаш ва янги архитектура объектларини яратишга қаратилган қатор лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Андижон вилоятининг Бобур шаҳридаги архитектура ансамблининг бир қисмига айланадиган буюк давлат арбоби, саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган монументал ёдгорликни ўрнатиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилишича, ёдгорликни яратишда тарихий ҳаққонийликни сақлаш ва буюк аждод шахсини чуқур очиб беришга алоҳида урғу берилмоқда. Бобур сиймоси тарихий манбалар, қўлёзмалар, миниатюралар, маданий мерос объектлари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий мутахассислар томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар асосида шакллантирилмоқда.

Президентга бўлажак монументнинг эскизлари ва бадиий концепциялари ҳам тақдим этилди. Таъкидланишича, ёдгорлик Бобурни нафақат буюк шоир ва ёзувчи, балки истеъдодли саркарда, доно ҳукмдор ва кучли давлат асосчиси сифатида ҳам акс эттириши лозим.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг Покистонга давлат ташрифи доирасида унинг номи берилган Исломободдаги боғлардан бирига Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкалини ўрнатиш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Тақдимот давомида давлат раҳбари Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатни модернизация қилиш, Бухоронинг туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, мамлакат ҳудудларидаги маданият уйларини янгилаш лойиҳалари билан ҳам танишди.

Лойиҳаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича Президент уларни замонавий ёндашувлар ва илғор халқаро тажриба асосида янада такомиллаштириш ва тайёрлаш юзасидан топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Ватан ғамидаги 365 кун» китоби тақдим этилди

Оммавий ахборот воситалари учун Контент тайёрлаш марказида «Ватан ғамидаги 365 кун» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Нашрда 2025 йил...

Больше похожих статей