Навоий вилоятида юк тортувчи транспорт воситаси иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Навоий вилоятида енгил автомобиль ва юк тортувчи транспорт воситаси иштирокида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотига кўра, 2 май куни соат 07:20 атрофида Канимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 «Навоий — Учқудуқ» автомобиль йўлининг 142–143-километрида Nexia-3 ҳайдовчиси тезликни ошириб, хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган. У қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетиб, қарши томондан келаётган Scania 114 юк тортувчи машинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси олган оғир жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов текширувлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

CERP: Банк сектордаги трансформация жараёнлари давом этаётгани кўрсатилмоқда

2026 йил II чорагида банк сектори барқарор ривожланиш динамикасини сақлаб қолди. Активлар ўсиш суръати бироз секинлашганига қарамай, депозит базаси...

Больше похожих статей