+35 гача иссиқ ва момақалдироқ: Ўзбекистонда дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Яқинлашиб келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланади, бироқ айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Жума куни бутун мамлакат бўйлаб қулай баҳорий об-ҳаво ўрнатилади: кундузи ҳарорат +24…+27 даражани ташкил этади, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса ҳаво +29…+32 даражагача исийди.

Шанба, 25 апрель куни, аксарият ҳудудларда ёғингарчиликсиз, очиқ об-ҳаво сақланади. Шу билан бирга, Қорақалпоғистоннинг шимолида ва айрим жойларда Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат +28…+31 даражагача, айрим ҳудудларда эса +35 даражагача кўтарилади.

Якшанба куни сезиларли ўзгаришлар кутилмайди, бироқ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз салқинлашиб, +20…+23 даражани ташкил этади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат +25…+28 даража бўлади. Тошкент вилоятида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Умуман республика бўйлаб шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанғ кўтарилиши эҳтимоли бор.

Тошкент шаҳрида жума ва шанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +27…+30 даражани ташкил этади. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ, шунингдек шамол кучайиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати +14…+17 даражагача пасаяди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тимур Исмаилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Полковник Тимур Камалитдинович Исмаилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Тимур Исмаилов янги...

Больше похожих статей