21 апрель куни Ўзбекистонда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Тошкент шаҳрида синоптиклар ўзгарувчан булутли об-ҳавони прогноз қилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол 3–8 м/с, айрим жойларда 12–14 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 15–17°, кундузи эса 27–29° илиқ бўлади.
Ҳудудлар бўйича:
Қорақалпоғистон ва Хоразм — ўзгарувчан булутли, айрим жойларда ёмғир ва момақалдироқ. Ғарбий шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 10–15°, кундузи 20–25°.
Бухоро ва Навоий — ёмғир ва момақалдироқлар бўлиши мумкин, айрим жойларда чанг кўтарилиши кузатилади. Ғарбий шамол 7–12 м/с, 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 27–32°.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари — айрим жойларда ёғингарчилик ва момақалдироқ, чанг кўтарилиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол 7–12 м/с, баъзи жойларда 20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 13–18°, кундузи 24–29°.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари — қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқлар. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 30–35° гача исийди.
Андижон, Наманган, Фарғона — ўзгарувчан булутли, айрим жойларда ёмғир ва момақалдироқ. Шарқий шамол 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси 10–15°, кундузи 24–29°.
Тоғолди ва тоғли ҳудудлар — вақт-вақти билан ёмғир, сел ва сув тошқини хавфи мавжуд. Ғарбий шамол 7–12 м/с, 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10°, кундузи 15–20°.
Синоптиклар, айниқса тоғли ҳудудларда сел хавфи сақланиб қолаётгани сабабли, об-ҳаво шароитларини инобатга олишни тавсия этмоқда.

