Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Валентина Матвиенкони туғилган куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва давлат фаолиятида янада катта муваффақиятлар тилади.

Томонлар икки мамлакат парламентларининг Ўзбекистон—Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашдаги фаол ролини мамнуният билан қайд этдилар. Парламентларнинг юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик комиссияси йиғилишларини мунтазам ўтказиш, шунингдек МДҲ Парламентлараро ассамблеяси доирасида самарали ҳамкорлик муҳимлиги таъкидланди.

Суҳбат якунлари бўйича Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги яқин ва ўзаро манфаатли парламентлараро мулоқотни янада ривожлантиришга содиқлигини тасдиқлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашувни бюджет сиёсатига жорий этиш

Тошкент шаҳрида 6 апрель куни «Инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув: иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар ҳамда соғлом атроф-муҳит ҳуқуқини бюджетлаштириш»...

Больше похожих статей