Рақобат қўмитаси электрон тижорат бозоридаги иштирокчилар фаолиятини таҳлил қилиб, оммавий оферта шартномаларида жами 45 та ҳолатда камчиликларни аниқлади.
Жумладан, Uzum Tezkor ва BeeMarket платформаларида шартнома бандлари бўйича қонун талабларига мос келмаслик ҳолатлари кузатилган. Шунингдек, “Seide International” МЧЖда оферталар давлат тилида тақдим этилмагани қайд этилди.
Ўрганишларда нуқсонли товарни алмаштирмаслик, пулни қайтармаслик, тўлиқ маълумот бермаслик ва етказиб бериш муддатларини бузиш каби қонунбузилишлар ҳам аниқланган.
Қўмита томонидан берилган кўрсатмалар асосида ушбу камчиликлар бартараф этилди ва оммавий оферталар қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди.

