- Advertisement -
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида айрим онлайн савдо платформаларида қонунчилик талаблари бузилгани маълум бўлди.
Хусусан, “Orzon.uz” ва “BROSTORE” интернет-дўконларида оммавий оферта шартномаси мавжуд эмаслиги аниқланган. Бу эса истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан муҳим камчилик сифатида баҳоланмоқда.
Қўмита мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрган.

