6.7 C
Узбекистан
Четверг, 26 февраля, 2026

Президент Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида Термиз туманидаги «Томорқа мактаби» фаолияти билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида Термиз туманидаги «Томорқа мактаби» фаолияти билан танишди. Ушбу муассасада фермер хўжаликларини юритишнинг замонавий усуллари ва юқори даромадли экинларни етиштириш тажрибаси намойиш этилмоқда.

Ташриф чоғида давлат раҳбари сув хўжалиги учун маҳаллийлаштирилган техника ва ускуналар тақдимоти билан ҳам танишди. Таъкидланишича, маҳаллий сув тежовчи технологиялар ва замонавий ирригация тизимлари иқлим ўзгариши шароитида харажатларни қисқартириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда фермерлар ва аҳоли эҳтиёжларини тезкор қондириш имконини бермоқда. Президент ушбу йўналишни янада ривожлантириш ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди.

«Томорқа мактаби» аҳолини ер майдонларидан самарали фойдаланиш, юқори даромадли экинларни жорий этиш, шунингдек маҳсулотни қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлашнинг замонавий усулларига ўргатади. Муассаса банклар молиявий кўмагида фаолият юритиб, ишсизлар ва кам таъминланган оилаларга барқарор даромад манбаи яратишда кўмаклашмоқда.

Инновацион марказ Термиз, Музрабод, Қизириқ, Бандихон, Ангор ва Жарқўрғон туманларини қамраб олган. Мактаб таркибида ўқув биноси, иссиқхона ва ҳар бири уч гектардан иборат ўқув-тажриба майдонлари мавжуд. Иссиқхоналарда банан, папайя, лимон, анжир, брокколи, булғор қалампири, розмарин, лаванда ва ҳудуд иқлимига мослаштирилган бошқа экинлар парваришланмоқда. Суғоришда томчилатиб суғориш тизими қўлланилмоқда, шунингдек дарахт ва гул кўчатлари етиштириш йўлга қўйилган.

Тингловчилар йил давомида уч марта ҳосил олиш амалиётини ўзлаштирмоқда. Ўқув жараёнига олимлар, мутахассислар ва тажрибали деҳқонлар жалб этилган. Ҳозирга қадар 1,3 мингга яқин ишсиз ва кам таъминланган оила аъзолари курсларни тамомлаб, ўз томорқаси ёки ижара майдонларида мустақил фаолият бошлаган. Ҳар ой 220 нафаргача фуқаро ўқувга жалб этилиб, йил давомида 2,7 минг нафаргача иштирокчини қамраб олиш имконияти мавжуд. Таълим йўлланма ёки ваучер тизими орқали молиялаштирилади.

Курслар доирасида бир сотих ердан 10–15 миллион сўмгача даромад олиш имконини берувчи юқори самарали экинларни етиштириш усуллари намойиш этилмоқда. «Агростар» компанияси иштирокчиларни уруғ ва кўчатлар билан таъминлаб, етиштирилган маҳсулотни харид қилишни ҳам ташкил этмоқда.

Давлат раҳбари уч марта ҳосил олиш тажрибаси, саноатлаштирилган боғлар ва сув тежовчи технологиялар тақдимоти билан танишди ҳамда сабзавот ва меваларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Президент қайта ишлаш ҳажмини кенгайтириш, цитрус ва тропик мевалар каби янги экин турларини ўзлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат яратиш муҳимлигини таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро вилоятида 13 ёшли қиз фарзандли бўлди

Бухоро вилоятида 13 ёшли қиз фарзандли бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс қамоққа олинган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда...

Больше похожих статей

×