-2.8 C
Узбекистан
Среда, 28 января, 2026

Бугун (28 январ) айрим худудларда ёғингарчилик ва ёмғир қорга айланиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

28 январь куни республика ҳудудларида об-ҳаво прогнозида ёғингарчилик ва ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.
Кундузи кўп жойларда ёғингарчилик кузатилиб, ёмғир қорга айланади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса ёғингарчилик кутилмайди Ўзгидромет маълумотига кўра.

Айрим жойларда туман тушиши, йўлларда эса яхмалак ҳосил бўлиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 7–12 м/с атрофида бўлиб, баъзи ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0–5 даража илиқ бўлади, айрим жойларда эса 3 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.

Пойтахт Тошкент шаҳрида кун давомида вақт-вақти билан ёғингарчилик кузатилиб, ёмғир қорга айланиши мумкин. Шунингдек, туман тушиши эҳтимоли мавжуд. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат эрталаб соатларида 2–4 даража илиқ бўлиб, кундузи 0–2 даража совуққача пасаяди.

Тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда, айрим жойларда у кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши, йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли юқори. Қор кўчиши хавфи мавжуд. Шамол 7–12 м/с тезликда эсаб, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0–5 даража совуқ атрофида бўлади.

Фуқаролардан эҳтиёт чораларига риоя қилиш, айниқса йўл ҳаракатида эҳтиёткор бўлиш ҳамда тоғли ҳудудларга чиқишда об-ҳаво шароитини инобатга олиш сўралади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Абонент розилигисиз дастлаб бепул бўлган хизматларни пуллик қилишга йўл қўйилмайди

Ўзбекистонда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларининг янги таҳрири тасдиқланди. Ҳужжат Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Адлия вазирлигида 26...

Больше похожих статей

×