1.6 C
Узбекистан
Понедельник, 26 января, 2026

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти халқаро босқичга чиқмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти бу йил тўртинчи бор ўтказилиб, илк марта халқаро йўналишда кенгайтирилади. Жорий йилги тантанали маросим концепциясига қатор янгиликлар киритилиб, мукофотнинг нуфузи янада оширилмоқда.

Хусусан, биринчи марта дунё мамлакатларида ўзбек маданияти ва санъатини фаол тарғиб қилган ҳамдўстлик давлатлари фуқаролари учун “Йилнинг энг яхши хориждаги ўзбек маданияти тарғиботчиси” номинацияси жорий этилди. Ушбу янгилик доирасида халқаро меҳмонларнинг иштироки кутилмоқда.

Халқаро меҳмонлар орасида 2025 йилда дунё миқёсида оммалашган “Homay” қўшиғи ижрочилари — Бошқирдистоннинг “Ay Yola” гуруҳи, шунингдек, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти Нигина Амонқулова, Озарбайжон халқ артисти Менсум Ибрагимов ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Гулянақ Мемедова иштирок этиши маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, миллий мукофот доирасида ҳозирга қадар 20 та номинация бўйича 60 нафар ижодкор муносиб деб топилиб, рағбатлантирилган. Айни пайтда эса танловнинг навбатдаги 20 та номинацияси бўйича ғолибларни аниқлаш учун Milliytanlov.uz платформасида овоз бериш жараёни давом этмоқда.

2025 йил давомида маданият ва санъат соҳасида юқори натижаларга эришган ижодкорлар қатор номинациялар бўйича тақдирланиши режалаштирилган. Улар орасида энг яхши мақом хонандалари, опера ижрочилари, театр ва кино соҳаси вакиллари, фольклор жамоалари, рақс ва эстрада санъати намоёндалари, шунингдек, маданият марказлари бор.

Янги жорий этилган “Йилнинг энг яхши хориждаги ўзбек маданияти тарғиботчиси” номинациясига илк бор япониялик Машу Комазаки, қозоғистонлик Арман Нурмахаматули ва озарбайжонлик Соҳиб Пашшазаделар номзод сифатида кўрсатилди.

Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар махсус статуэтка ва сертификат, шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Тантанали тақдирлаш маросими 28 январь куни Тошкент шаҳридаги “Renessans Hall” мажмуасида бўлиб ўтади. Маросим ZO‘R TV телеканали орқали соат 19:00 дан жонли эфирда намойиш этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Айрим шаҳарлараро поездлар ҳаракати вақтинча бекор қилинди

"O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ маълум қилишича, шаҳарлараро йўналишларнинг айримларида йўловчи поездлар ҳаракатига вақтинчалик ўзгартишлар киритилган. Жумладан, 2026 йил 26 январь куни «Тошкент...

Больше похожих статей

×