-5 C
Узбекистан
Четверг, 22 января, 2026

Ўзбекистон ҳудудларида тадбиркорлик фаолияти тезлашди: 2025 йил якунлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Бизнес муҳитининг асосий кўрсаткичлари бўйича ўтказилган комплекс мониторинг ҳудудларда иқтисодий фаоллик кенгайганини кўрсатмоқда. Бу ўсиш фискал (солиқ) тушумлари, банк кредитлари ажратилиши, ташқи савдо айланмаси ва корхоналар сонининг ортиши ҳисобига таъминланди.

Тошкент, 2026 й 22 январь. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг 2025 йил учун ишбилармонлик фаоллиги мониторингини тақдим этди.

Таҳлил Солиқ ва Божхона қўмиталари, Марказий банк ҳамда Республика товар-хомашё биржасининг тезкор маълумотлари асосида тайёрланди.

Йил якунларига кўра, солиқ тушумлари барқарор ижобий динамикани кўрсатди ва ўтган йилга нисбатан 24,3%га ўсди.

Солиқ тушумларининг энг сезиларли ўсиши Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилди, бу ерда ўсиш суръатлари ўртача тахминан 40%ни ташкил этди.

Республика бўйича даромад солиғи тушумлари 19,9%га, мол-мулк солиғи — 17,8%га, ер солиғи эса 22,25%га ошди.

Божхона тўловлари йиллик ҳисобда 20,8%га кўпайди. Энг юқори ўсиш суръатлари Сирдарё вилоятида 52,5% кузатилди.

Барқарор ижобий динамика, шунингдек, Жиззах, Тошкент, Навоий ва Наманган вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди, ушбу ҳудудларда тушумлар ўртача 30,7%га ўсди.

Ташқи иқтисодий кўрсаткичлар таҳлилига кўра, товарлар экспорти 17,5%га ошди. Экспорт етказиб беришнинг энг сезиларли ўсиши Сурхондарё вилоятида деярли 80%ни, шунингдек, Самарқанд вилоятида 30%ни ташкил этди.

Шу билан бирга, кредитлаш ҳажмида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. Йил давомида тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми 35,8%га ошди. Энг юқори ўсиш Сирдарё (71,1%), Самарқанд (46,6%), Андижон (43,8%) ва Бухоро вилоятларида (43,2%) қайд этилди.

Шунингдек, Наманган ва Навоий вилоятларида кредитлашнинг ўсиш суръатлари 38%дан юқори бўлди.

Хусусий секторнинг фаол ривожланиши янги хўжалик юритувчи субъектлар сонининг сезиларли даражада ортгани билан тасдиқланади. 2025 йилда 79 655 та янги корхона рўйхатга олинди, бу эса ишбилармонлик муҳитининг ижобий эканидан далолат беради.

Энг кўп янги тадбиркорлик субъектлари Тошкент шаҳрида (18 324 та) рўйхатга олинган. Ҳудудлар орасида Тошкент (8 366 та), Хоразм (6 483 та), Самарқанд (6 314 та) ва Фарғона (6 163 та) вилоятлари етакчи бўлди.

Йил давомида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасидаги битимлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 22,3%га ошди. Биржа фаоллигининг ўсиши мамлакатнинг аксарият ҳудудларида, айниқса, Бухоро вилоятида кузатилди ва у ерда фаоллик 46,9%га ортди. Шунингдек, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятларида ўртача 36,5%лик ўсиш қайд этилди.

Султонмурод Озодов, 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси рақамлаштирилади

«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (11-сон) 2026 йил 20 январь куни қабул...

Больше похожих статей

×