3.3 C
Узбекистан
Пятница, 27 декабря, 2024

 Ўзбекистон ўрмонларида карбонат ангидрид миқдорини аниқлаш ва мониторинг қилиш масалалари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

 Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон ўрмонларида карбонат ангидрид миқдорини аниқлаш ва уни мониторинг қилиш” мавзусидаги замонавий технологияларга  бағишланган семинар ўтказилди. Тадбир БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилиб келинаётган ва Глобал экологик жамғарма томонидан молиялаштириладиган “Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида ташкил қилинди.

Ушбу тадбирда халқаро экспертлар билан бирга республикамиз ўрмон хўжаликларининг мутахассислари, илмий-тадқиқот институти ходимлари, лойиҳанинг амалга оширишидан манфаатдор томонлар иштирок этиб, эришилган натижалар бўйича қизғин муҳокамалар олиб бориб, ўз таклиф ва тавсиялари билан бўлишдилар.

“Семинарда биз Ўзбекистон ўрмонларида карбонат ангидрид узлаштирилиши миқдорини аниқлаш ва уни мониторинг қилишда замонавий технологияларни қўллашнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратдик. Ўзбекистонда углерод чиқиндиларини мониторинг қилиш ва унинг миқдорини аниқлаш учун ишончли тизим яратиш, ўрмонларни барқарор бошқариш бўйича замонавий ёндашувларни жорий этиш ва халқаро тажрибаларни миллий амалиётга татбиқ этиш – бу муҳим йўналишлардир”, — деди “Яшиллойиха” лойиҳалаш институти директори Олим Хакимов.

Шунингдек, иштирокчилар қуйидаги мавзуларда маълумотларга эга бўлишди:

 — Ўзбекистон учун углерод ажралиб чиқишини мониторинг қилиш ва унинг миқдорини аниқлаш режаси билан танишиш;

— Ўзбекистон иқлимининг молиялаштириш ташаббуслари хақида амалга оширилган тадбирлар;

— НАМА (таъсирни камайтириш бўйича миллий чора-тадбирлар) ўрмон хўжалиги соҳасида – Ўзбекистондаги тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш режаси билан танишиш;

— Халкаро тажриба: Туркия ўрмонларида карбонат ангидридни ўзлаштириш бўйича амалга оширилган тадбирлар бўйича маълумотларга эга бўлиш.

Ўрмон хўжалиги нафақат углеродни ажратишдаги роли, балки кенгроқ экологик ва ижтимоий-иқтисодий фойдалари учун ҳам жуда муҳимдир. Барқарор ўрмон бошқаруви бу имтиёзларни сақлаб қолиш учун калит бўлиб, ўрмонларнинг иқлим таъсирини юмшатишга ҳисса қўшишини таъминлайди. Маълумки, ўрмонлар карбон захиралари сифатида атмосферадаги карбонат ангидридни (CO₂) ўзига сингдириб, иқлим ўзгаришига қарши курашда муҳим рол ўйнайди. Ушбу табиий тизимлар карбон газларини дарахт, ўсимликлар ва тупроқ орқали сақлаб туради. Шу боис, уларни самарали бошқариш нафақат мамлакат миқёсидаги, балки глобал даражадаги иқлим мақсадларига эришиш учун жуда муҳимдир.

“Ушбу семинар ФАО/ГЕФ лойиҳасининг Ўзбекистондаги тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш ва ўрмонларда карбонат ангидрид миқдорини мониторинг қилишни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди, – дейди лойиҳанинг техник координатори Олимжон Қаҳҳоров. — Бундан кутилган асосий мақсад ўрмон углерод захираларидаги ўзгаришларни баҳолаш ва кузатиш учун кенг қамровли ва ишончли тизимни яратишдан иборат. Ушбу тизим мамлакатнинг ўрмонларни барқарор бошқариш ва глобал экологик стандартларга риоя қилиш бўйича кенгроқ мақсадларини қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқилгандир”.

Хулоса қилиб айтганда, ўрмонларни асраш ва уларни барқарор бошқариш иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамда табиатни асрашда муҳим қадамлардан биридир. Зеро, ҳар бир дарахт сайёрамизнинг нафас олиши учун ўз ҳиссасини қўшади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдан вилоятларга кетиш учун поезд чипталари қолмадими?

Ижтимоий тармоқларда темир йўл вокзалларида тирбандликлар ҳосил бўлаётгани ҳамда темир йўл кассаларида ва иловада темир йўл чипталари  қолмаганлиги ҳақида видео...

Больше похожих статей

×