2 C
Узбекистан
Среда, 18 декабря, 2024

Андижон ва Намангандаги кичик деҳқон аёлларга юқори технологияли иссиқхоналар топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,140участниковПодписаться
- Advertisement -


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва Қишлоқ Хўжалиги Ташкилоти (ФАО) Ўзбекистоннинг Андижон ва Наманган вилоятларидаги деҳқон аёлларга тўлиқ жиҳозланган, иқлимга мос иккита иссиқхонани топширди. Ушбу ташаббус кичик деҳқонларни даромад манбаларини кўпайтириш ва барқарор сабзавот етиштириш имкониятларини янада ривожлантиришни мақсад қилган.

ФАО ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳамкорликдаги «Келажак авлод учун ақлли деҳқончилик» лойиҳаси кичик деҳқон хўжаликларига фойда келтирадиган ва барқарор сабзавот етиштиришни рағбатлантирадиган инновацион амалиётларни жорий этишда ёрдам беради.

Андижон вилоятининг Андижон тумани ва Наманган вилоятининг Наманган туманида барпо этилган юз квадрат метр майдондаги янги иссиқхоналар деҳқон аёллар Махсудахон Баҳрамовага ва Гулчеҳра Махмудовага топширилди. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги амалиётларини такомиллаштиришга бўлган садоқати, шунингдек, кўчат етиштиришга қизиқиши ва катта тажрибаси сабабли танлаб олинган ушбу деҳқон аёллар ФАО томонидан илғор қишлоқ хўжалиги амалиётлари, кўчат етиштириш ва пайвандлаш техникаси бўйича махсус ўқув машғулотларида иштирок этишди.

Тақдим қилинган иссиқхоналар юқори сифатли қоплама материаллари, ҳашаротларга қарши тўр, соя тўрлари, иситиш тизимлари, шунингдек, иқлимни назорат қилиш учун термал адёл ва пуркагичли суғориш тизимлари каби илғор технологиялар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, икки эшикли санитария зоналари зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилади. Ушбу инновациялар соғлом ва сифатли кўчатлар етиштиришни та’минлаш билан бирга, экинларни ҳимоя қилишни яхшилаш, ҳароратни бошқариш ва касаллик хавфини камайтиришга ёрдам беради.
«Менинг ушбу иссиқхонадан умидим катта. Кўчат етиштириб, тушган даромадни турмуш шароитларимизни яхшилаш ниятидаман» — деди Маҳсудахон Баҳромова. «Турмуш ўртоғимнинг имконияти чекланган, ушбу иссиқхона эса у учун иш билан банд бўлиш имконини яратади. БМТ ва ФАОга кўп йиллик қўллаб-қувватлови учун ўз миннатдорчилигимни билдираман».

ФАО 2024-2025 қиш мавсуми учун ушбу деҳқонларга ишлаб чиқаришни бошлашга ёрдам бериш мақсадида муҳим ресурсларни — столлар, махсус идишлар ва танланган сабзавот навларининг юқори сифатли уруғларини етказиб берди. Бу навлар маҳаллий иқлим шароитига мослиги, зараркунанда ва касалликларга чидамлилиги, бозорларда юқори талабга эгалиги, деҳқонлар учун барқарор даромад манбаини та’минлаши учун алоҳида танлаб олинди. Лойиҳа маҳаллий талаб ва даромадлиликни таъминлайдиган барқарор кўчат етиштиришни ривожлантиришни мақсад қилган.

Ушбу иссиқхоналарда етиштирилган кўчатлар Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги ФАО лойиҳасининг бенефициарлари ҳисобланган 60 та кичик деҳқон хўжаликларига тақдим этилади. Бу ҳамкорлик маҳаллий томорқа эгалари учун кўчатларни бозор нархидан анча паст нархда сотиб олишга ёрдам беради ва лойиҳанинг узоқ муддатли барқарорлигини та’минлайди. Шу билан бирга, ушбу ҳамкорлик арзон ва юқори сифатли кўчатларни етказиб беришни қўллаб-қувватлаб, ФАОнинг фаол иштирокидан сўнг ҳам лойиҳанинг муваффақиятли давом этишини таъминлайди.

«Бу иссиқхона менинг орзуим эди,» — деди Гулчеҳра Маҳмудова. «Илгари кўчат сотиб олиш учун сигирларни сотишга мажбур бўлардик, бу эса оиламизда катта молиявий йўқотишларга олиб келарди. Энди эса ушбу иссиқхона орқали ўзимизнинг кўчатларни етиштириб, сигирларни қўшимча даромад манбаи сифатида сақлашимиз мумкин. Помидор ва бодринг кўчатларини етиштиришдан олган даромадни гул кўчатларини етиштиришга қаратишни ҳам интиқлик билан кутяпман – бу менинг доимий орзуим эди.»

ФАО томонидан тақдим этилган дастлабки ресурслар Маҳсудахон ва Гулчеҳра опаларга биринчи мавсумда харажатларни қоплаш ва барқарор даромад оқимини та’минлаш имконини беради. Лойиҳа ақлли, барқарор ишлаб чиқариш, ҳосилдан кейинги самарали ишлов бериш ва иссиқхонада етиштирилган сабзавотларнинг бозорга киришини яхшилаш орқали кичик деҳқон хўжаликлари учун янги имкониятларни очади ва миллий қишлоқ хўжалиги салоҳиятини мустаҳкамлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Лицензияси бўлмай “Умра” сафарини уюштираётганлар қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ҳукумат қарори билан ўрнатилган талабларни четлаб ўтиб, фуқароларни “Умра” сафарига юборишга...

Больше похожих статей

×