2 C
Узбекистан
Пятница, 27 декабря, 2024

Конституция -ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Барча мавжудодлар ичида инсон азиз ва мукаррам қилиб яратилган экан, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамма нарсадан устундир.

Мамлакатимизда мустақиллик шабадаси эса бошлаши биланоқ салкам аср давомида ҳукм суриб келган собиқ иттифоқи конституцияси ва қонунларига мутлоқ барҳам берилиб, халқимизнинг хоҳиш иродасини ифода этиб,  унинг манфаатларига тўлақонли хизмат қилиш билан бир қаторда ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қиладиган Конституциямиз  қабул қилинганига 32 йил тўлмоқда.

Бу давр ичида жамиятимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижаси ўлароқ фуқароларнинг тинч осойишта фаровон ҳаёт кечириш йўлида улкан ишлар амалга оширилганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.

Тарихга назар солсак, асрлар давомида шаклланган маънавий-ахлоқий қадриятлар ва инсоннинг табиий ҳуқуқлари цивилизация жараёнлари натижасида Конституция шаклига келганини кўрамиз.

Конституция башарият ҳаётида илк бор инсоннинг озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларини, сўз ҳамда эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарди.

Кўҳна заминимиз одамлари кўнглида устувор бўлган адолат, ҳақиқат, иймон, олижаноблик, бағрикенглик, мардлик, тантилик каби улуғ хислатлар Конституциямиздан муносиб ўрин олган. У умуминсоний ғоялар – тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби энг улуғ ғояларга хизмат қилади.

 Янги таҳрирдаги Конституциямизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари анча кенгайтирилди. Янги ҳуқуқлар ва қоидалар белгиланди. Буни аввалги “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” боби, “Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар” деб ўзгартирилганида ҳам кўриш мумкин. Аввалги Конституцияда инсон хуқуқлари учун 23 та модда ажратилган бўлса, янги тахрирдаги Конституцияда 34 та модда мавжуд бўлди (11 та янги модда). Инсон ҳуқуқларига тааллуқли моддалардаги нормалар 37 тадан 98 тага кўпайди. Бу дегани фақат янги моддалар қўшилиб қолинмай, янги нормалар билан бойитилди.

Ўлим жасоси тақиқланади;

инсонни шаъни ва қадр-қиймати даҳлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас;

ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки уни озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас. Шахсни суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмаслиги, уни ушлаш чоғида унга тушинарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб туриш сабаблари тушунтирилиши шартлиги; айбсизлик призумцияси аниқ белгиланганлиги, айбсизликка оид барча шубҳалар, уларни бартараф этиш имконияти тугаган бўлса айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши;

ҳар ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувохлик беришга мажбур эмаслиги;

агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ва жазоланиши мумкин эмаслиги;

озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиймати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эгалиги;

шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоидаларни ўрнатилиши инсонпарвар давлат йўлидан бораётганимизни кўрсатади.

2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сўзсиз таъминлаш.

Хусусий мулк устуворлигини асосий тамойил сифатида белгилаш, шу жумладан давлат идорасининг расмий маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш.

14-мақсад: Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш.

Маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга реинтеграциясига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, ушбу йўналишда давлат ва жамият институтларининг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш.

Собиқ иттифоқ даврини эслайдиган бўлсак, жазони ўтаб келган шахслар олий маълумот ёки касб ҳунарга эга бўлсада, жамиятдан ажралиб қоларди. Улардан ҳамма ҳаймиқарди. Ҳаётда кўраяпмизки  кўрсатилаётган мурувват уларни дунёқарашини мутлоқ ўзгартириб юборганидан бўлса керак, ватанга қонунларимизга бўлган ҳурмат туйғуси янада ошиб, ҳукуматимиз олиб бораётган сиёсатидан рози бўлган ҳолда ўз оиласи бағрида осуда ҳаёт кечиришмоқда.   

Бундан ташқари ҳар бир хонадонда яшайдиган фуқароларнинг ижтимоий аҳволи уйма-уй юриш орқали ўрганилиб, тушкун аҳволга тушиб қолганларга кўмак кўрсатилиши орқали камбағалликни қисқартириш чора тадбирлари кўрилмоқда.

Конституциямизнинг 2-моддасида Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар деб белгаланган.

Шу норма асосида барча давлат органларидан тортиб, нодавлат нотижорат ташкилотларигача жамиятнинг бошланғич негизи бўлган аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкламзорлаштиришга бел боғлашган.   

Дарҳақиқат маҳалллардаги шароитларга эътибор билан қарайдиган бўлсак, ички кўчаларимизгача асфальт ётқизилиб, йўлларимизни янада равон бўлиши, тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги, болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари барпо қилингани ва ундаги шароитларни кўриб кўзимиз қувонади.

 Жамиятимизнинг таянчи ва пойдевори бўлган ёшларни таълим олиши, меҳнат қилиши, маданият санъат ва спорт билан шуғулланишида берилаётган имтиёз ва имкониятларнинг чегараси йўқ.

Бу каби имконият ва имтиёзлардан тўғри ва оқилона фойдаланган ёшларимиз жаҳон ареналарида Ўзбекистон байроғини юқори саҳналарга олиб чиқишмоқда.

  Конституция ва қонунларимизда белгиланган нормалар адолатли инсонпарвар жамиятимиз тараққиёти учун хизмат қилиркан, унинг ижросини таъминлашда масъулият билан ёндашайлик.

Мухиддин Саидов

ЎзР Миллий Гвардия Тошкент

“Темурбеклар мактаби”

ҳарбий-академик лицейи

бош юрисконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдан вилоятларга кетиш учун поезд чипталари қолмадими?

Ижтимоий тармоқларда темир йўл вокзалларида тирбандликлар ҳосил бўлаётгани ҳамда темир йўл кассаларида ва иловада темир йўл чипталари  қолмаганлиги ҳақида видео...

Больше похожих статей

×