9.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Ўзбек  мумтоз  адабиёти  анъаналари  йўналишида ёзилган  янги  достон

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Яқинда, Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берганидек,  Президент Шавкат Мирзиёев, Озарбойжонга қилган ташрифи вақтида,  Боку шаҳрида ўзига ажратилган қароргоҳда озарбайжонлик адабиётшунос ва шоир Акиф Бағировни қабул қилди.

Акиф Азалп тахаллуси билан танилган шоир Нахичевонда туғилган, аммо умрининг катта қисмини Ўзбекистонда яшаб, ижод қилган. Озарбайжон халқини ўзбек адабий муҳити билан яқиндан танитишда фидойилик кўрсатиб келмоқда. У кўплаб ўзбек шоирлари, адибларининг асарларини озарбайжон тилига ўгирган. Хусусан, яқинда Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Вақт ҳайкали” китобини таржима қилган. Шоир халқимизнинг шонли тарихи ва Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги ютуқларидан, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлардан илҳомланиб ёзилган “Ўзбек келаётир” қасидаси билан ҳам машҳурдир.

Учрашувда Акиф Бағиров юксак ҳурмат ва миннатдорлик рамзи сифатида Президентимизга ўзи озарбайжон тилида тайёрлаган “Шавкат Мирзиёев феномени” китобини тақдим этди.

Китобдан сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг “Менинг Президентим” ва “Миллатпарвар” китобларидан саралаб олиниб, шоир томонидан озарбайжон тилига таржима қилинган публицистик эсселар ўрин олган. У давлатимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган асосий ислоҳот ва ўзгаришларга бағишланган. Унда Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатнинг асосий йўналишлари, жумладан, иқтисодий ривожланиш, инфратузилмани модернизация қилиш, ижтимоий соҳани яхшилаш ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш масалалари ёритилган… Бу воқеа, Президентимизнинг Янги Ўзбекистонни қуриш ва III Ренессанс асосларини яратишга қаратилган фаолияти,  нафақат Ўзбекистон, балки бошқа давлатлар ижодкорларининг ҳам диққат марказида турганлигининг ёрқин намунасидир…

Шуни қайд этиш керакки, яқинда “ZILOL  BULOQ” нашриёти шоир Олимжон Бўриевнинг “Шавкатнома” тарихий лиро-эпик эпопеясини чоп этди (Бўриев, Олимжон. Шавкатнома. Тарихий лиро-эпик эпопея. Тошкент. ZILOL  BULOQ. 2024. Масъул муҳаррирлар: академиклар  О.У. Салимов  ва А.Х. Саидов;   тақризчилар: Муфтий Шайх Нуриддин Ҳолиқназар, филология фанлари доктори Олимжон Давлатов, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Носир Тоиров, тарих фанлари  номзоди Баҳоуддин Алланиёзов).

Шоир  ва  таржимон  Олимжон  Бўриев  “Аттоир”,  “Илтифот”, “Амир  Темур”,  “Жалолиддин”,  “Аҳмад  Фарғоний”,  “Маснавийи  нур”, “Қуръоннома”, “Икки аср ижоди”, “Сарвари олам” Муҳаммад с.а.в. (эпопея) назмий китоблар  муаллифи  ҳамда Низомий, Деҳлавий “Хамса”лари,  Жомий  “Ҳафт  авранг”и,  Камол  Хўжандий,  Ҳофиз, Жомий “Девон”лари, юзга яқин форс мумтоз шоирлари гулдастаси “Эрону Турон назмул жавоҳир”ини форсийдан ўзбек тилига таржима қилган, қирққа яқин китоблар муаллифидир.

Ижтимоий-маънавий     тадқиқотлар         институти директори, филология  фанлари доктори Олимжон Давлатов таъкидлашича, ўзбек мумтоз адабиётида султонлар, давлат раҳбарлари васфида кўплаб ашъор битилган. Бу  йўналиш мумтоз адабиётимизнинг анъаналаридан бири эди. Ҳазрат Навоий Ҳусайн Бойқарони Шоҳ Ғозий деб улуғлагани, дўстининг Хуросон тахтини эгаллаши муносабати билан “Ҳилолия” қасидасини битгани тамадан эмас, аксинча, Бойқарода халқ ва дин учун куюнадиган идеал султон тимсолини кўрганидан, унга бўлган ишонч ва хайрихоҳлигидан эди.

Замондошимиз Олимжон Бўриевнинг ғайрат камарини белга боғлаб, бундай катта ҳажмдаги назмий эпопеяни битишида ҳам шундай тоза ниятни кўрамиз. Бу ишда қандайдир умидворлик, тама ёки манфаат кўзланган эмас, кўнгил амри, юртимизда бўлаётган чин маънодаги ижобий ўзгаришларга хайрихоҳлик, миннатдорлик туйғулари мужассам, деб биламиз… Қолаверса, шоирнинг ўзи бу ҳақида: “Буюк ислоҳотлар, дилларда сурур, Аждодлар руҳидан юртда файзу нур”, деб ижодий нияти ҳақида дарак беради…

 “Шавкатнома” китобида ўзбек халқининг бутун бошли мингйилликлар аро кечган кўҳна тарихи… шонли саҳифалари, музаффарлик онлари, азобу изтироблари тасвирланган сатрларни ўқиркансиз, муаллиф ўтмишимизнинг ҳар  саҳифаси  бир  сабоқ  эканини  англайсиз.  Асар  мумтоз  адабиёт  анъаналаридан келиб чиқиб ёзилгани ҳам эътиборли: Аллоҳга ҳамд, муножот ва пайғамбаримизга наът билан бошланади. Муаллиф асарни ёзишдан мақсадини қуйидагича баён этади:

                                         Ватаним     тарихи         ҳақида          шоён,

                                         Бошладим тарихий      бир    гўзал          достон!

                                         Буюк          сулолалар,  аждодларим          жам

                                         Сиймоларин        унда  этгум мужассам.

Бадиий бўёқдорлик, хронологик изчиллик, лирик қаҳрамоннинг ҳайрату фахр туйғуларини ўқувчига юқтира олиш ҳар бир тарихий-бадиий асарнинг асосий фазилати ҳисобланади. О.Бўриев ҳам ўз имкони доирасида шу фазилатларни шакллантиришга ҳаракат қилган. Шунингдек, муаллиф Президентимиз томонидан олиб борилаётган доно сиёсатга ҳам ўз муносабатини шеърий шаклда билдириб ўтади…

          Дейдиларки, ҳар ишда бир ҳикмат кўриш ҳам яхшиларнинг фазилатидир. Муаллиф тарих қатидаги ҳар бир воқеликдан бир ҳикмат топган ва бу ҳикматни чиройли тарзда баён этган. “Шавкатнома” – бугунги замон тили билан айтганда, “мотивацион китоб”… Бугунги кунда бир қанча атоқли, таниқли шоирларимиз Миллатимиз Сардорига атаб, ёзган  қатор асарлари халқ орасида машҳур бўлиб, севиб ўқилмоқда.  Лекин, Янги Ўзбекистон даврида мамлакатнинг сиёсий раҳбари ҳақида “Шавкатнома” каби, бунақа яхлит ва йирик эпопея ёзилмаган …

Буни, қуйида “Шавкатнома”дан келтирилган “Назмий эпопеянинг ибтидоси, мувашшаҳ санъатининг инъикоси”, деб номланган парчадан ҳам билса, бўлади:

          “Шавкатнома” эпопеяси, шубҳасиз, барчани ислоҳотларни амалга оширишда янада фаолроқ иштирок этиш, ватанпарварлик, халқпарварлик юксак намуналарини кўрсатишга, бой маънавиятга эга бўлишга даъват этишга хизмат қилади.

Носир Тоиров,

Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг аъзоси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×