9.9 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан “FOLUR” лойиҳаси доирасида ҳуддуларда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “FOLUR” лойиҳаси доирасида ҳудудларда бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Мазкур лойиҳа асосий фаолиайтини 2023 йилдан бошлаган бўлиб, ташаббус Глобал экологик жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларига ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таʻсирини баҳолаш дастури” (FOLUR) доирасида амалга оширилмоқда. Унда асосий эʻтибор биохилма-хилликни сақлаш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, натижа ўлароқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга хизмат қилувчи тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи қишлоқ хўжалиги амалиётларини жорий этишга қаратилган.

Шунинг баробарида экотизим деградациясининг олдини олиш мақсадида буғдой ишлаб чиқариш ҳамда самарали ер тузиш технологиялари ва экологик ёндашувлар ҳам тадбиқ этилмоқда.

Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларининг мос равишда Қораўзак, Беруний, Урганч, Янгибозор, Қамаши ва Шахрисабз туманлари танлаб олинган. Лойиҳанинг асосий мақсади буғдойга асосланган, барқарор ва инклюзив ишлаб чиқариш ландшафтлари ва қиймат занжирлари учун энг илғор амалиёт ҳамда инновацияларни жорий этишдан иборат.

ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳаси миллий координатори Азизбек Нурбеков, ўтган йилги натижаларга тўхталар экан, “Ўтган йили айнан шу ҳудудлар учун 30 дона кичик иссиқхоналар қуриб берилган эди. Бир йил давомида олинган натижалар бенефициарлар томонидан турли экинлар етиштирилганлигини кўрсатмоқда. Кичик иссиқхоналар эгалари қовун, помидор ва бодринг экинларининг кўчатларини етиштирган ҳолда помидор, бодринг ва бошқа сабзавот ҳамда кўкат экинлари етиштириб, олинган даромад 20 млн сўмдан 42 млн сўмни ташкил этди. Қолаверса, 25 дона мотокултиваторлар тақдим этилган томорқа ер эгалари эса бир йил мобайнида 20 млн сўмгача даромад олгани қайд этилди.

Томорқа ер эгалари қабул қилиниб олинган кичик иссиқхоналар ва мотокултиваторлардан унумли фойдаланганлигидан келиб чиқиб ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва ФОЛУР жамоаси томонидан лойиҳа ҳудудларидаги томорқа ер эгалари учун кичик иссиқхоналар ва мотокултиваторлар олиб беришга қарор қилинди”, — дея та’кидлади.
Жорий йилнинг октябр ойида танлаб олинган ҳудудларда бир қанча тадбирлар ўтказилди ва 20 нафар томорқа ер эгаларига кичик иссиқхоналар қуриб берилди, 25 нафар фуқарога мотокултиваторлар етказиб берилди. Кичик иссиқхона ва мотокултиваторларни топшириш давомида бенефисиарлар, маҳалла фуқоралар йиғини раислари ва ФОЛУР лойиҳаси жамосаи қатнашди.

Мотокултиваторлар ва янги нав уруғларни топшириш давомида бенефициарлар, МФЙ раислари ва ФОЛУР лойиҳаси жамоаси иштирок этди. Тадбир доирасида фермерларга сабзавот экинларини етиштириш учун экиш меʻёрлари ва муддатлари, алмашлаб экиш тизимлари, ўғитлаш ҳамда суғориш усуллари бўйича керакли тавсиялар берилди. Хусусан, куз ва қиш ойларида ҳаво совуқ шароитда турли хил зираворлар, кашнич ва саримсоқ каби экинлар ва уларнинг кўчатларини ўстириш, баҳор ва ёз ойларида эса помидор, бодринг ҳамда кўкат етиштириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида маʻлумот берилди.

Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ҳаракатлар ер эгаларига йил давомида ўз даромадларини оширишига кўмак беришни мақсад қилган. Лойиҳанинг янги бенефисиарлари ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига кўмак учун улкан миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, фермер хўжаликларига буғдой уруғлари етказиб берилиб, илғор технологиялар орқали экиш ишлари жорий этилмоқда.

Ушбу ташаббус биринчи йилги эришилган натижаларни инобатга олган ҳолда амалга оширилди. “2023-йилнинг куз ойида Қамашида 15 тонна қурғоқчиликка чидамли кузги буғдойнинг “Қайроқтош” нави уруғи лойиҳа фермер хўжаликларида 150 га майдонга ерга ишлов берилмасдан экилган эди. Ҳосилдорлик гектаридан 2-4 тоннани ташкил этган ҳолда фермер хўжаликлари даромадини оширганлигини ҳам та’кидлаш жоиздир. 2024-йилда кузги буғдой ҳосил йиғим-теримидан сўнг лойиҳа фермерлари жами 15 тонна уруғни қайтариб беришди ва бу уруғлар тумандаги бошқа фермер хўжаликларига бепул тарқатилди. Бундан ташқари “ФОЛУР” лойиҳа жамоаси 2025 йил ҳосили учун Қайроқтош навининг юқори репродукцияли 5 тонна уруғини сотиб олиб 5 та фермер хўжалигига етказиб бериш орқали ушбу навнинг тўлиқ уруғчилик тизимини ташкил этишни ҳам режалаштирганмиз”-дея таъкидлади, лойиҳа миллий координатори Азиз Нурбеков. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги лойиҳа туманларининг суғориладиган майдонлар учун кузги буғдойнинг шўрга чидамли “Давр” навидан 8 тонна юқори репродукция уруғи 8 та фермер хўжалигига етказиб берилди. Эʻтиборли жиҳати, ушбу уруғларнинг барчаси тупроққа минимал ва тўғридан-тўғри экиш (Но-тилл) технологияларини қўллаган ҳолда экилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×