3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Коррупция жамиятни кемирувчи салбий иллат!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

“ … коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши шарт. Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши зарур”. — Шавкат Мирзиёев.

Инсоният тарихида ибтидоий жамоа тузумидан бошлаб хусусий мулкка  эгалик ҳуқуқи пайдо бўлиши давриданоқ коррупциявий жиноятларга нисбатан мойиллик  келиб чиқа бошлаган. Бу ҳол қабилада маълум мавқега эга бўлиш учун қабила сардорларига совғалар бериш одатидан келиб чиққан деб тахмин қилинади.

Муқаддас китобларда ҳам бировнинг ҳаққига кўз олайтириш ёки ноҳақ ўзлаштириб олиш каби ҳолатлар оғир жиноят ҳисобланиши тўғрисида сўз юритилади.

Дунёнинг етакчи динларида ҳам биринчи навбатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ қораланади. Жумаладан, Инжилда “Совғаларни қабул қилма, чунки совға кўрни кўрадиган қилади ва ҳақиқатни ўзгартиради” дейилган бўлса, Қуръони Каримда “Бошқаларнинг мулкини ноҳақ йўл билан олмангиз ва бошқаларга тегишли бўлган нарсаларни олиш учун ўз мулкингиздан ҳокимларингизга пора қилиб узатмангизлар” дейилган.

— Коррупцияга қарши курашган биринчи давлат сифатида қадимги Шумер давлати тан олинади. Қадимги давлатларни айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ ташвишга солганлиги бизгача сақланиб қолган манбалардан маълум. Чунки бу ҳолат давлатнинг обрўсига жуда қаттиқ путур етказарди.

Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.

Коррупция ҳар қандай жамиятни емирувчи кушандаси ҳисобланади. Шу сабабли ҳам ҳар бир даврда жиноят содир этган шахслар аяб ўтирилмаган. Оғир жазо турлари қўлланилиб, ҳар хил усуллар билан қатл этилишигача олиб борилган.

Дунё ҳамжамиятида шундай давлатлар борки, улар коррупцияни йўқотиш учун энг олий жазо, ўлим жазосини мунтазам қўллаб келади. Коррупция учун ўлим жазоси, асосан, Осиё ва араб давлатларида қўлланилади. Ҳозирги кунда бундай жазо амалда қўлланилаётган 22 та давлат мавжуд.

Булар:

Афғонистон, Бангладеш, Бахрейн, Белоруссия, Миср, Иордания, Ироқ, Эрон, Яман, Хитой, Қувайт, Малайзия, БАА, Покистон, Саудия Арабистони, Шимолий Корея, Сингапур, Сурия, Сомали, АҚШ, Жанубий Судан ва Япония.

Хитой қонунчилигига биноан, ўлим жазоси фақатгина 463 минг доллардан ортиқ пора билан ёки давлат мулкини ўғирлаш билан қўлга тушган амалдорларга нисбатан қўлланилади. Масалан, 2023 йилда Хитойда собиқ вазир порахўрлик учун ўлимга  ҳукм қилинган.

Собиқ иттифоқ даврида бизда ҳам кўп миқдорда давлат мулкига зарар етказган шахсларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилган.

Корупция деганда кўпчиллик пора олиш беришни тушунади. Бу коррупцияни бир кўриниши холос. “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида шахсий манфаатдорлик — давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд у билан алоқадор шахслар ушбу ходим томонидан бевосита ёки билвосита қарор қабул қилиниши ёки ходимнинг ушбу жараёнда бошқача тарзда иштирок этиши натижасида олиши мумкин бўлган ҳар қандай наф ёки афзаллик;

Коррупция сўзининг ижтимоий кўриниши «ҳокимиятни бузиш, чиритиш орқали сотиб олиш» деган маънони беради.

Коррупцияни авж олиб кетишини олдини олиш мақсадида Коррупцияга қарши кураши агентлиги томонидан Олий Мажлисга киритилган таклифлар бўйича Жиноят кодексининг 210-моддасига кўра, пора олганлик учун илгари ўн беш йилгача жавобгарлик белгиланган бўлса,

          Қонун билан йигирма йилгача жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

          Жиноят кодексининг 211-моддасига кўра, пора берганлик учун илгари ўн беш йилгача жавобгарлик белгиланган бўлса,

Қонун билан йигирма йилгача жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

          Жиноят кодексининг 212-моддасига кўра, пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун илгари ўн беш йилгача жавобгарлик белгиланган бўлса,

          Қонун билан йигирма йилгача жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, эндиликда коррупциявий жиноятларнинг алоҳида таснифи белгиланиб, унга кўра, Жиноят кодексининг саккизинчи бўлими Коррупцияга оид жиноятлар атамаси билан тўлдирилмоқда.

 Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилганлик) ғаразли ниятларда содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш назарда тутилмоқда.

Бу диспозиция орқали ғаразли ниятларда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Мазкур нормага асосан, коррупциявий жиноятлар сифатида қуйидагилар эътироф этилмоқда:

Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг «д» банди,
168-моддаси тўртинчи қисмининг «г» банди, 1929 19210-моддалари,
19211-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди, 205-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди, 206-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди,
208-моддасининг иккинчи қисми, 209-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди, 210, 211, 212, 213, 214-моддалари ва 301-моддаси иккинчи қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятлар;

2017 йил 3 январда қабул қилиган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонундан тортиб, ўнлаб норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди. Корруцияга қарши курашиш миллий Кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан бир қаторда ҳар бир вазирлик ва қўмиталар, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўлимлари фаолият кўрсатаяпди.

“Коррупцияга қарши кураршиш тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига асосан коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг вазифалари аниқ нормалар билан белгилаб берилган.

Бу каби салбий иллатларга қарши курашиш фақат давлат органлари иши деб қарамасдан жамоатчилик асосида курашиш муҳим омил ҳисобланади.

Коррупцияга қарши кураршиш деганда жиноятчиларни кетидан қувиб уларни жавобгарликка тортиш орқали жазолаш билан тўлиғича уни олдини олишга эришиб бўлмайди. 

 Муҳими ҳар бир фуқаронинг онги тафаккурида ватанга қонунларга нисбатан ҳурмат туйғусини ошириш учун кенг қамровли тарғибот ишларини янада кучайтириш, керак бўлса болалар боғчасидан тортиб, барча таълим муассасаларида, маҳалла, корхона ва ташкилотларда мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб бориш орқалигина ижобий натижаларга эришиб борамиз.

Муҳими ҳар бир фуқаронинг онги тафаккурида ватанга қонунларга нисбатан ҳурмат туйғусини ошириш учун кенг қамровли тарғибот ишларини янада кучайтириш лозим, яъни фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадга мувофиқ. Бу масалада керак бўлса, болалар боғчасидан тортиб, барча таълим муассасаларида, маҳалла, корхона ва ташкилотларда мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб бориш орқалигина ижобий натижаларга эришиб борамиз.

Мухиддин Саидов

ЎзР Миллий Гвардия Тошкент

“Темурбеклар мактаби”

ҳарбий-академик лицейи

бош юрисконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×