Ўзбекистонда ФАОнинг TCP/RER/3906 “Европа ва Марказий Осиёда яшил қишлоқ хўжалигини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган Яшил қишлоқ хўжалиги бўйича муҳим миллий семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинар бутун минтақада яшил қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган ташаббусларнинг бир қисми сифатида иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг ёмонлашуви билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда яна бир муҳим қадам бўлди.
Европа ва Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимлари иқлим ўзгариши, ўрмонларнинг кесилиши, экотизимнинг бузилиши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва геосиёсий беқарорлик каби муаммолар билан тобора кучлироқ босимга дуч келмоқда. Ушбу омиллар озиқ-овқат та’миноти занжирларини узиб, озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солади. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги тизимларини янада самарали, инклюзив ва барқарор моделларга айлантириш зарурияти ортиб бормоқда. Яшил қишлоқ хўжалигига ўтиш иқлим ўзгаришини камайтириш, ҳосилдорликни ошириш ва узоқ муддатли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бирга экологик ва ижтимоий-иқтисодий хатарларни бартараф этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
ФАО 2022-йил май ойида Яшил қишлоқ хўжалиги бўйича минтақавий техник платформани ишга тушириб, ушбу саъй-ҳаракатларга етакчилик қилмоқда. Мазкур платформа барқарор қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ турли техник соҳаларда билим алмашиш ва ҳамкорликни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Шу асосда 2023-йилда “Европа ва Марказий Осиёда яшил қишлоқ хўжалигини кенгайтириш” минтақавий лойиҳаси ишга туширилди. Бу лойиҳа яшил қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш билан бирга ҳудудий имкониятларни кенгайтиришга қаратилган. Лойиҳа шунингдек, рақамли воситалардан фойдаланиб, ички ва минтақалараро ҳамкорликни кучайтиради.
Минтақавий техник платформа Европа ва Марказий Осиёда барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимларига ўтишни қўллаб-қувватловчи эксперт ҳамжамиятлари ўртасида билим алмашиш ва ҳамкорлик қилиш учун марказ бўлиб хизмат қилмоқда. Илмий асосланган яшил сиёсат ресурслардан самарали фойдаланишни кучайтириш ва сиёсатни мувофиқлаштиришда муҳим рол ўйнайди. Озиқ-овқат хавфсизлиги ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун барқарор қишлоқ хўжалиги тизимларини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Тошкентда бўлиб ўтган яшил қишлоқ хўжалиги бўйича миллий семинар Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи турли соҳалараро ёндашув сифатида яшил қишлоқ хўжалигини татбиқ этишга қаратилган. Семинарда мамлакатнинг яшил қишлоқ хўжалигини ривожлантириш салоҳияти баҳоланди ва барқарор қишлоқ хўжалигига ўтиш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди. Семинар давомида Миллий техник тармоқни яратиш масаласи ҳам кўтарилди.
Иштирокчилар семинарда миллий яшил сиёсатни кўриб чиқиб, қўшни мамлакатлар тажрибаси билан бўлишдилар. Шунингдек, Ўзбекистонда яшил қишлоқ хўжалигини тарғиб қилиш ва ривожлантириш учун Миллий техник тармоқни яратиш борасида келишувга эришилди. Ушбу тармоқ Европа ва Марказий Осиёда ўрганилган сабоқлар асосида Минтақавий техник платформанинг ғоялари ва тажрибаларини Ўзбекистонда амалиётга тадбиқ этади.
Семинарда ФАО, давлат идоралари, ННТлар, хусусий сектор, олий та’лим муассасалари ва саноат ташкилотлари вакиллари қатнашди. Шунингдек, асосий манфаатдор томонлар сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар қатнашдилар.
Семинарда қуйидаги асосий мутахассислар сўзга чиқдилар:
• Таня Сантиванес, ФАОнинг етакчи техник мутахассиси, яшил қишлоқ хўжалиги тамойиллари ва унинг Ўзбекистондаги агро-озиқ-овқат тизимлари учун аҳамиятини тақдим этди.
• Сузанне Кересзтес, иқлимга чидамли қишлоқ хўжалиги амалиётлари бўйича эксперт, минтақавий билим алмашиш ва ҳамкорликни рағбатлантирувчи рақамли платформани муҳокама қилди. Ушбу платформа Европа ва Марказий Осиёда яшил қишлоқ хўжалигини ривожлантириш салоҳиятини максимал даражада оширишга қаратилган.
• Жаҳонгир Бобожонов, миллий сиёсат бўйича эксперт, яшил сиёсатни таҳлил қилиб, Ўзбекистонда яшил қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича стратегик йўл харитасини таклиф қилди.
• Азиз Расулов, яшил қишлоқ хўжалиги бўйича эксперт, сув ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва бу орқали озиқ-овқат хавфсизлигини та’минлаш масалалари бўйича тақдимот қилди
ФАО томонидан ишга туширилган Яшил қишлоқ хўжалиги бўйича Минтақавий техник платформа барқарор қишлоқ хўжалиги кун тартибини илгари сурувчи минтақалараро билим алмашиш учун рақамли марказ бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу платформанинг рақамли имкониятларидан фойдаланиб, ФАО минтақада қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришни қўллаб-қувватлаётган тармоқларни кенгайтиришга ҳисса қўшмоқда.
Жаҳонгир Бобожонов, лойиҳанинг миллий координатори та’кидлашича “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги сектори иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг ёмонлашиши билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Яшил қишлоқ хўжалиги амалиётини жорий этиш узоқ муддатли барқарорликни та’минлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу семинар озиқ-овқат хавфсизлиги ва экологик барқарорликка ҳисса қўшувчи изчил яшил сиёсат, ҳамкорлик ва инновацион ечимлар зарур”.
ФАОнинг Яшил қишлоқ хўжалиги бўйича минтақавий техник платформаси ҳақида батафсил ма’лумотни қуйидаги манзилда топишингиз мумкин: ҳттпс://www.фао.орг/платформс/греен-агриcултуре/ен