Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг офиси Ғазо секторида ўт очишнинг тўлиқ тўхтатилиши ҳақидаги хабарлар “ҳақиқатга тўғри келмаслиги”ни маълум қилди, деб ёзади “Коммерсант”. Қайд этилишича, фақат гуманитар йўлак ва алоҳида хавфсиз зоналар яратилади.
“Исроил фақат гуманитар йўлакни таъминлайди, у орқали ваксиналовчи гуруҳлар ўтади; шунингдек, бир неча соат давомида ваксинация ўтказилиши учун хавфсиз бўладиган чекланган зоналар ташкил этилади”, — деб ёзди бош вазир офиси маслаҳатчиси Дмитрий Генделман Телеграмъда.
Ҳукумат қайд этишича, Исроил Ғазо секторида полиомийелит авж олишининг олдини олишга катта аҳамият бермоқда, хусусан, у бутун минтақада эпидемия тарқалиб кетишидан хавфсирамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) августда Ғазо секторида 25 йил ичида биринчи марта полиомийелит билан касалланиш қайд этилганини маълум қилганди. ЖССТ Исроил армияси ва Фаластиннинг ҲAМAС ҳаракати болаларни эмлаш учун учта алоҳида ҳудудда жангларни тўхтатишга келишиб олганини хабар берганди.