9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Экология вазирлиги ва ФAО Ўзбекистонда эскирган пестицидлар миллий реестри бўйича иш бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда, Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак” лойиҳасини амалга оширмоқда.


Мазкур лойиҳа доирасида, Экология вазирлиги ҳузуридаги Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ва ФAО мутахассислари Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад эскирган пестицидлар ва заҳарланган ҳудудларнинг миллий реестрини яратиш учун Собиқ иттифоқ даврида жуда хавфли пестицидлар сепилган собиқ қишлоқ хўжалиги аэродромларини ўрганиш эди.
Лойиҳада ана шу зарарли моддаларни сув ва тупроқ таркибидан ажратиб олиб, уларни қайта ишлаш технологияларини жорий қилишга катта эътибор қаратилмоқда.
Маълумки, Хоразм вилояти қишлоқ хўжалигида кўп миқдорда пестицидлардан фойдаланган, бу эса эскирган ва зарарли моддаларнинг сезиларли миқдорда тўпланишига олиб келган. Ушбу пестицидлар инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун жиддий хавф туғдиради, шунинг учун уларни инвентаризация қилиш ва хавфсиз утилизация қилиш зарур. Ушбу маълумотларнинг миллий реестрга киритилиши хавфларни самарали бошқариш ва ифлосланиш оқибатларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш имконини беради.
“Ушбу объектларнинг инвентаризацияси бизга ифлосланган жойлар сонини аниқлаш, хавфларни баҳолаш ва кейинги қилинадиган ишлар учун устувор йўналишларни белгилаш имконини беради. Йиғилган маълумотлар, қишлоқ хўжалигидаги хавфли чиқиндиларни бошқариш бўйича миллий режани ишлаб чиқиш ва бутун мамлакат бўйлаб ифлосланган ҳудудлар харитасини яратиш учун фойдаланилади”, — дейди лойиҳа мувофиқлаштувчиси Элмурод Назаров.
Мазкур лойиҳа ФAО ва Экология вазирлигининг Ўзбекистонда экологик вазиятни яхшилаш ва хавфли кимёвий моддаларни барқарор бошқаришни таъминлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиясининг бир қисмидир. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистонда экологик хавфсизликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Эскирган пестицидларнинг миллий реестрини яратиш нафақат атроф-муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ хавфларни камайтиришга ёрдам беради, балки келажакда хавфли чиқиндиларни самарали бошқариш учун мустаҳкам пойдевор яратади. ФAО ва Экология вазирлиги инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда мамлакат табиий ресурсларини асраб-авайлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×