6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Танқидми ёки ҳақоратми? HRW тадқиқотидан кейинги мулоҳаза

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бутун дунёда интернетда ҳақоратлар ва таҳдидлар тобора ўсиб бораётгани сир эмас.  Нафрат, ғазаб, ёмон ниятлилик ижтимоий таромқларда одатий ҳолга айланиб қолган. Форумларга ташланган ҳар қандай маълумот, гарчи у мунозарали бўлмаса-да, номуқобил шарҳловчиларнинг асаббузарлик ва қўпол муносабатининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. 

Бундай ҳатти-ҳаракатлар психиатрия соҳасига тааллуқли бўлиб, турли сабаблар билан изоҳланади.

Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари мутлақо бошқа сабабларга кўра, атайлаб мақсадли равишда дилни оғритиб ёки ўз рақиблари, ёҳуд сиёсий арбоблар, ёки бўлмаса турли давлат тузилмалари раҳбарларини ўзларининг шахсий ҳал қилинмаган муаммоларини юклаган ҳолда ҳақорат қилишга уринмоқдалар.

Бундай мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон ҳам мустасно эмас.

Аксарият давлатларда бўлгани каби, бизнинг мамлакатимизда инсонлар ва ҳатто ташкилотлар ўз номларига келаётган танқидий эътирозлар билдирилган фикрлардан норозилар.

Турли ташкилотлар ва тузилмаларнинг адолатсизларча фаолиятига доир аксарият журналистик суриштирувлари уларда, табиийки, эълон қилинган мақолалар учун норозилик ва судлашишгача бориш уринишларини кузатиш мумкин.

Баъзилар ўзларининг ноҳақ қилмишлари тўғрисида оммага маълумот беришга одатланмаган бўлсалар, бошқаларга эса ўзларига айтилаётган эътирозлар умуман ёқмайди.

Аммо бу объектив воқелик бўлиб, кўпчилик бу ҳақиқат билан яшашга мажбур – бугунги кунда сўз эркинлиги интернет  билан чамбарчас боғлиқ.

Бундай ҳолатларда ижтимоий тармоқларда танқид ўрнига айрим фойдаланувчилар ўз оппонентлари/ рақибларига очиқдан – очиқ ҳақоратомуз сўзлар билан, баъзан куракда турмайдиган сўзлар билан ҳужум қилишадики, вазият бутунлай бошқача эканини англаш мушкул эмас.

Айнан мана шундай ахборот провакацияларини барча мамлакатларда амалда бўлган Қонунларга таянган шаклда бостириш керак.

Муаммо шундаки, инслнларнинг аксарияти одамлар ва ёки ташкилотлар ҳақорат қилганлик учун қонун олдида жавоб бериши ва жарималарга тортилиши, етказилган маънавий зарарни тўлаб бериши ёки ҳатто эркинликни чеклаш билан жазоланишини назарда тутувчи қонунлардан бехабар. Табиийки, бундай қонунни билмаслик жазодан озод бўлиш дегани эмас.

Айримлар бу менга тегишли эмас, деган нотўғри фикрда бўладилар. Ваҳоланки, Интернет тармоғида бошқа инсонни устидан мағзава тўкиб, турли давлат раҳбарларига нисбатан турли жирканч сўзларни ёзадиганлар ҳаётда жиноий ишларнинг асосий фигурантларига айланаётганига доир мисоллар кўп. Масалан, 2018 йил Бельгия фуқароси оммавий тадбир вақтида қирол Филиппни ҳақорат қилгани учун олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, 2016 йилда эса немис ҳажвчиси Ян Бёмерманн Туркия президентига нисбатан ҳақоратомуз шеъри учун тергов қилинган.  

 (Давлат раҳбарини ҳақорат қилаётган) Мамлакатимиз фуқароларини гўёки судларнинг ўзбошимчаликларидан қатъий ҳимоя қилаётган шундай ташкилотлардан бири  Human Rights Watch (HRW)дир.

HRW – бу бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи кўплаб, эҳтимол, улардан энг машҳур мустақил халқаро ташкилотдир.

Умуман олганда, HRW ходимлари ўз ишларини адо этяптилар ва буни сира ажабланарли жойи йўқ. Бу уларнинг иши ва улар бунинг учун маош оладилар.

HRW ўз фаолияти натижаларини матбуотда эълон қилиб, ўз фикрларини ошкора баён қилган инсонларга нисбатан суд ҳукмларини чиқарадиган ҳукуматни қонунларнинг номукаммаллигида айблайди.

HRWнинг Ўзбекистонда давлат раҳбарини ҳақоратлагани учун судланганларга нисбатан баёнотларини ўрганишда бир қанча саволлар/изоҳлар юзага келади.

  1. Нима учун HRW Ўзбекистон бўйича ўз ҳисоботида фақатгина давлат раҳбарини ҳақорат қилган маҳкумларни кўрсатган, лекин оддий фуқароларга нисбатан ёғдирилган ҳақоратлар ҳолатларини ёритиш у ёқда турсин, ўрганиб ҳам чиқмаган?

Бундан келиб чиқадики, HRW  фақат Президент ҳақида нохуш гаплар ёзаётганларни ҳимоя қилишга хайрихоҳ, оддий фуқароларни ҳақорат қилиш эса ҳуқуқ, қонун ҳимоячилари манфаатлари доирасига кирмайди. Бу ғалати эмасми?

  • Кўпгина мамлакатлар амалиётида давлат раҳбарлари, қиролликка тааллуқли шахсларни интернет тармоғида оммавий ҳақорат қилиш қонунга кўра жавобгарликка тортилади. 

Қизиғи шундаки, масалан Европада давлат раҳбарларини ҳақорат қилиш учун жиноий жавобгарликка оид умумий стандартлар мавжуд.

Мана бунга бир неча мисоллар келтирамиз:

Бельгия-қиролни ҳақорат қилиш Бельгияда жиноят ҳисобланиб, уч йилгача қамоқ жазоси қўлланилади;

Дания-қиролни ёки ҳукумат раҳбарини ҳақорат қилгани учун тўрт йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилади. Қирол оиласининг бошқа аъзоларини ҳақорат қилиш уч йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм этилади;

Франция-президентни ҳақорат қилиш учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун 2013 йилда бекор қилинганига қарамай, президент ҳанузгача туҳмат, фитнадан махсус ҳимояга эга бўлиб, жарима 45 000 еврогача белгиланган;

Германия-Германия президентини омма олдида ҳақорат қилиш уч ойдан беш йилгача муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинади;

Нидерландия- Монархни ҳақоратлаганлик учун беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилади;

Польша-давлат раҳбарини омма олдида ҳақорат учун 3 йилгача муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинади;

Испания-икки йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади.

Бу рўйхатда Европанинг бошқа мамлакатлари ҳам мавжуд.

Давлат раҳбарларини ҳақорат қилиш тўғрисидаги қонунлар ЕВРОПА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СУДИ (ЕИҲС) қарорларига асослангани жуда муҳим факт ҳисобланади. СУД бундай ишларни инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг фикрлар эркинлигига оид 10-модда доирасида кўриб чиқилишини изоҳлайди.

Энди эса диққат! ЕИҲС давлат раҳбарларини ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонунларни мутлақо номақбул деб ҳисобламайди.

Интернет тармоғида Фемида Европада бундай жиноятлар учун айблов хулосаларини чиқариш мисолларини келтириши сира ҳам ажабланарли эмас.

Асоссиз бўлмаслик учун Европа мамлакатларида давлат раҳбарларини ҳақорат қилиш бўйича қонунбузарлар жазоланганлиги тўғрисида муайян мисоллар келтириб ўтаман.

Нидерландия. 2012 йилда Twitter фойдаланувчиси қиролича Беатрикс Iiни ҳақорат қилганлиги учун ярим йилга қамоқ жазосига тортилган;

Бельгия. 2007 йилда мамлакат фуқароси қирол Альберт II ни болаларга қарши сексуал жиноятларда айблагани учун қамоқ жазосига тортилган, 2018 йил эса бельгиялик намойишлар пайтида қирол Филиппни ҳақоратлагани уччун 6 ойга озодликдан маҳрум этилиб, қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Польша. 2012 йилда Роберт Фрич исмли киши Antykomor.pl шахсий сайтида президентни ҳақорат қилгани учун 15 ойга озодликдан маҳрум этилган. Сайтда ҳажвий мақолалар билан бирга бир ўйин жойлаштирилган бўлиб, бу ўйинда фойдаланувчилар виртуал президентга сабзавотларни улоқтиришлари мумкин бўлган; шу йили сайт ихтирочиси президент Бронислав Коморовский ҳақида турли ҳақоратомуз фикрлари учун ўн ой муддатга қамалган;

Дания. 2017 йилда даниялик сиёсатчи Расмус Палудан  қиролича Маргрет II га нисбатан ҳақоратли муносабат билдиргани учун бир неча йилларга қамалган;

Германия. 2016 йилда немис ҳажвий шоир Ян Бёмерманн Туркия президенти  Ражаб Тоййиб Эрдўғонга нисбатан ҳақоратли шеъри учун терговга тортилди; 

Испания. 2007 йилда бир неча фаоллар Испания қироли Хуан Карлос суратларини ёққанликлари  учун имага тортилди ва ҳукм этилди; 2018 йил испан рэпери Валтоник ўз қўшиқларида қирол оиоасини ҳақорат қилгани учун 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Бу ерда ғалати нарса бор. HRW ҳисоботларида Беларусь, Россия Федерацияси, Эрон, Туркия, Таиланд, Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларида содир этилган жиноятлар доимо баён этилган.

Нима учун HRW Европа Иттифоқи мамлакатларини айланиб ўтмоқда?

Эҳтимол, бу саволлар/шарҳларга HRW нинг ўзи ҳақидаги маълумот жавоб бўлса, ажабмас.

Биринчидан, HRW ўз фаолиятида қонунларга эмас, фақат тамойиллар ва декларацияларга амал қилади: булар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Европа конвенцияси.Ташкилот материалларни тайёрлашда журналистлар, фаоллар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорлик қилади.

Иккинчидан, HRW фақат маълум ҳомийлардан, масалан, Сорос Жамғармаси, Форд Жамғармаси, Макуртурлар Жамғармаси, бошқа жамғармалоар ва айрим шахслардан маблағ олади. Ташкилот давлат ташкилотларидан хайрия маблағлари олмайди.

Учинчидан, демократик дунё мамлакатларидаги кўплаб амалдорлар кўпинча тадқиқот натижалари тарафдори эмаслар, зеро, улар HRW хулосаларини нохолис ва бир ёқлама деб ҳисоблайдилар.

Кўпчилик бундай текширув натижаларини(инсон ҳуқуқлари маъносида) HRW нинг маълум ходимларининг шахсий устуворлик ва афзалликлари билан изоҳлайдилар.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, аксарият мамлакатларда, ҳатто демократик давлатларда ҳам мазкур ташкилот ходимларини сўлчилар деб санаб, HRW ҳисоботларига у қадар жиддий эътибор қаратмайдилар ҳам.

Эҳтимол, мен ҳам HRW ҳисоботига диққатимни қаратишим шарт эмасмиди?!

Искандар МАҲМУДОВ

1 КОММЕНТАРИЙ

  1. Inson xuquqlari Garbga kerak vaqt ishlidi, oʻziga kerak bumagan payt inson xuquqlariga tupirib quygan. Buni Gazo misolida koʻrdik. Human Rights Watch bu tashkilot xam AQSH ning bir qoʻgirchoq tashkiloti.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×