11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Қозоқ тилини билмаганларга Қозоғистон фуқаролиги берилмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев аҳоли миграцияси ва жазо тизимига оид қонунчиликка ўзгартиришларни маъқуллади. 

Асосий тузатишлар қуйидагилардан иборат:

  • Жиноят-ижроия тизими муассасалари, тергов изоляторлари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги видеокузатув тизимларига зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
  • Ҳукумат томонидан белгиланган ҳудудларга кўчиб ўтган қозоғистонликлар деҳқончилик ёки деҳқончилик учун ер участкаларини олишлари мумкин бўлади. Кўчирилганлар ва уларнинг оила аъзолари учун моддий ёрдам кўрсатилади.
     

Қонунчилик Қозоғистон фуқаролигига қабул қилишни рад этиш ва қайта тиклаш учун янги асосларни ўз ичига олади. 

  • Бу вояга этмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этиш.
  • Давлат тилини бошланғич даражада билмаслик.
  • Қозоғистон Конституцияси асосларини, Қозоғистон тарихини фан соҳасидаги ваколатли орган томонидан белгиланган даражада билмасликдир. 

Кўп марталик инвестор визаси ва талаб юқори бўлган касб эгалари учун визалар ҳам жорий этилди. Ушбу визалар Қозоғистонда доимий яшаш учун рухсат олиш ҳуқуқини беради.

Оқорда матбуот хизматининг аниқлик киритишича, қонунда миграция соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган бошқа ўзгартишлар ҳам назарда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×