Италиянинг марказий Умбриа минтақасида Европадаги энг баланд кўприк қурилди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.
У ер сатҳидан 175 метр баландликда жойлашган бўлиб, узунлиги 517,5 метрга етади, унга чиқиш учун 1023 та зинапоя бўйлаб кўтарилиш керак.
Ушбу иншоот Селлано ва Монтесанто қишлоқларини боғлайди. Уни кесиб ўтиш учун 30 дан 45 дақиқагача вақт кетади. Зинапоялар орасидаги масофа адреналин оқимини оширади ва уни енгиш катта жасора талаб қилади.
Кўприкдан ўтишга қарор қилганлар хавфсизлик камарлари билан таъминланади. Ташриф буюрувчининг бўйи камида 120 сантиметр бўлиши, руҳий ва жисмоний саломатлиги яхши, баландликдан қўрқмаслиги керак. Кўприк йил давомида ишлайди ва чипта нархи 25 евро.