Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчилар бошқараётган Ренаулт автомобили тунда Брянск вилояти Хатсун қишлоғи ҳудудида аниқланган. Машина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг тўхташ буйруғига бўйсунмая, қочишга уринган.
“Таъқиб пайтида ўқ узилиб, машина ағдарилиб кетган. Бир террорчи воқеа жойида қўлга олинган, қолганлари ўрмонга қочиб кетган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, тахминан соат 03:50 да иккинчи гумонланувчи топилиб, қўлга олинди» — деб хабар берди Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейн.
Қолганларни қидириш давом этмоқда. Операцияга барча ҳуқуқ-тартибот идоралари жалб қилинган.
“Ренаулт автомобилидан Макаров пистолети, Калашников автомати магазини ва Тожикистон фуқароларининг паспортлари топилди”, — дея қўшимча қилинди. ФСБ раҳбари Путинга берган ҳисоботида теракт бўйича жами 11 киши, шу жумладан концерт залида отишма содир этган барча 4 нафар террорчи ҳибсга олинганини маълум қилди.