9.9 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Дунёда экологик мувозанатнинг сақланишида Озарбайжон ўзининг жуда катта ҳиссасини қўшмоқда – Султон Маммадов

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

COP29 халқаро конференсиясига мезбонлик қилиш ҳуқуқининг Озарбайжонга берилиши мамлакатимиз ташаббусларининг халқаро майдонда қўллаб-қувватланиши ҳақидаги тасдиғидир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсиясининг иштирокчилари конференсиясининг 29-сессияси (COP29) бутун мамлакатларнинг якдил қарори билан 2024-йилда Озарбайжонда ўтказилиши ушбу мамлакатга бўлган халқаро майдон ишончининг яна бир намунасидир.

Бу фикрларни Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати Султон Маммадов “Икки соҳил” га берган интервюсида билдириб ўтди. Депутат яна шуни ҳам айтдики, экологик муаммоларнинг глобал миқёсда кенг музокара қилиниши, атроф-муҳит билан боғлиқ масалаларнинг энг актуал мавзулардан бирига айлангани кейинги навбатда Озарбайжон дунёда экологик мувозанатнинг сақланишида муҳим аҳамият касб этиб бораётганининг тасдиғидир.

30 йилдан кейин Арманистон истилосидан озод қилинган Озарбайжон ҳудудларида амалга оширилган тадбирлар, шу жумладан “ақлли қишлоқ”, “ақлли шаҳар” лойиҳалари, Қорабоғнинг ва Шарқий Зангазур минтақаларини “яшил энергия” зонасига айлантириш стратегияси буни исботлайди: “Озарбайжон қайта тикланадиган энергияга катта аҳамият қаратади. 2030-йилнинг охиригача 5 минг мегаваттга яқин қайта тикланадиган энергия турлари яратилиши Озарбайжоннинг олдидаги асосий мақсадлардан биридир. Қайта тикланадиган энергиянинг йўлга қўйилиши учун Қуёш, шамол ва сув электр стансиялари қурилади”.

Яшил энергия турларининг яратилиши ва яшил энергиянинг дунё бозорларига олиб чиқилиши бизнинг энергетика сиёсатимизнинг устувор йўналишидан бири эканлиги ҳақида Озарбайжон Президенти Илҳом Алийев ҳам ўз чиқишларида қайта-қайта таъкидлаб айтган.

Султон Маммадов яна шуни ҳам таъкидладики, Озарбайжон қайта тикланадиган энергия манбаларига киритилган инвестициянинг Ялпи Ички маҳсулот нисбатига кўра етакчи мамлакатлар қаторидан жой олди. Бу Жаҳон Иқтисодий Форумининг ҳисоботларида ҳам ўз тасдиғини топгандир: “Ҳамма фактлар ишонч билан айтишга имкон берадики, Озарбайжонда экология муҳитининг соғломлаштирилиши, энергия ишлаб чиқаришда янги ва атроф-муҳитга салбий таъсири бўлмаган методологиянинг янада кенг тарғиб қилиниши асосий йўналишлар сифатида муҳим ўрин эгаллагандир”.
Озарбайжон депутати “Тоза атроф-муҳит ва яшил ўсиш мамлакати” 2030-йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожланишга доир 5 та миллий йўналишдан бири сифатида белгилаб қўйилганини алоҳида таъкидлади.

Озарбайжон бу мақсадга эришмоқ учун аниқ ва ўйлаб босилган қадамларини қўяжакдир. CОП29 конференсиясига мезбонлик ҳуқуқининг Озарбайжонга берилишини мамлакатимизнинг яшил энергияга ўтиш билан боғлиқ ташаббусларининг халқаро майдонда қўллаб-қувватланишини тасдиқлайдиган яна бир факт сифатида баҳолаш мумкин. Озарбайжон Президенти жаноб Илҳом Алийев ҳам ўз чиқишларида қайта-қайта таъкидлаб айтганидек, яшил энергия турларининг яратилиши ва яшил энергияни дунё бозорларига олиб чиқиш бизнинг ҳозирги кундаги энергетика сиёсатимизнинг устувор вазифасидир.

Эслатиб ўтамиз, 2024-йилда яна бир глобал тадбир БМТ нинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсияси иштирокчилари конференсиясининг 29-сессияси – COP29 Озарбайжонда ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор COP28 нинг 11-декабрда ўтказилган пленар ижросида қабул қилингандир. Озарбайжонни COP29 нинг мезбонлик қиладиган ўлкаси сифатидаги қарорига таклиф Шарқий Европа давлатлари томонидан билдирилган эди.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алийев ишғолдан озод қилинган Озарбайжон тупроқларини “Яшил энергия” зонаси сифатида эълон қилди. Ушбу ҳудудларни 2050-йилгача “Netto nol emissiya” (Sof nol emissiyasi) зонасига айлантириш назарда тутилган.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алийев сўзларига кўра, Бокуда ўтказиладиган COP29 конференсияси фақатгина экологик муаммоларнинг музокараси бўлиб ўтадиган конференсия эмас, экологик муаммоларнинг ҳал қилиниши учун биргаликда қадамлар қўйиладиган катта глобал форумдир. Озарбайжоннинг актуал экология муаммоларни ҳал қилишда ва давомли ҳал қилинадиган йўлларни топишда бошқа мамлакатлар билан ишлаш учун катта имкониятлари мавжуддир. COP29 Озарбайжонда иқлим ўзгаришларининг озайишига ва яшил тажрибларнинг ташвиқотига йўналган глобал ташаббуслар тарғиботида ўзининг жиддий имконларини тақдим этажакдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×