9.2 C
Узбекистан
Четверг, 24 октября, 2024

Президент Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш чораларини муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев10 январь куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар таҳлили ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз томонидан Қорақалпоғистониқтисодиётини кўтаришга, одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Сўнгги етти йилда ҳудудда мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй берди. Авваллари 15 та тумандан 12 таси дотацияда бўлган Қорақалпоғистон бугунги кунга келиб, ўз даромадига эга бўлган ҳудудга айланди. Хусусан, 15 триллион сўм инвестиция ҳисобига 5 минг 300 дан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Орол денгизининг қуриган ҳудуди ўрнида 1 миллион 800 минг гектар яшил ўрмонзор барпо этилди. 51 минг оиланинг уй-жой шароити яхшиланди, 401 та маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Аҳолининг турмуш даражаси ошди.

Қорақалпоғистонда бизнес юритишучун бошқа ҳеч бир ҳудудга берилмаган имтиёзу имкониятлар тақдим этилган. Хусусан, жозибадор бизнес муҳити ва ҳудуд аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида фойда, айланмадан солиқ, ер ва мол-мулк солиқлари 2 баравар пасайтирилган, ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланган. Натижада тадбиркорлар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм қолмоқда.

Бу ишларни янгибосқичга кўтариш мақсадида сўнгги икки йилда Қорақалпоғистонда саноат, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга доир 7 та фармон ва қарор қабул қилинди. Бу мақсадлар учун 400 миллион АҚШ доллари ва 250 миллиард сўм ажратилди.

Иқтисодиёт тармоқлари вавилоятлар билан ҳамкорликда Оролбўйининг шаҳар ва туманларида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Йиғилишда 2023 йилдақилинган ишлар кўриб чиқилиб, 2024 йилга мўлжалланган вазифалар муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистонаҳолиси 2 миллион нафардан ошди. Ҳар йили меҳнат бозорига 50 минг аҳоли кириб келади. Давлатимиз раҳбари уларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиб, даромадли иш ва муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш кераклигига эътибор қаратди.

Шу мақсадда жориййилда ҳам кенг кўламли ишлар кўзда тутилган. Хусусан, саноат ҳажми 23 триллион сўмга етказилиб, 2 триллион сўмлик янги қувватлар яратилади. Тўқимачилик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари тармоқларида 5 триллион сўмлик 24 та йирик лойиҳа ишга туширилади.

2024 йилда ҳудудга2 миллиард 100 миллион доллар хорижий инвестиция жалб этилиши мўлжалланган. Бунинг эвазига саноатда 206 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 240 та, қишлоқ хўжалигида 34 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Уларда 13 мингга яқин юқори даромадли иш ўрни очилади.

Қорақалпоғистонда ишлаб чиқариш,қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа хизматлар изчил ривожланмоқда. Имкониятлардан самарали фойдаланиб, жорий йилда экспорт ҳажмини 160 миллион долларга етказиш  мақсад қилинган.

Қишлоқ хўжалигида ерунумдорлигини ошириш учун хорижий грант жалб қилинади. 6 минг гектар ерга сув тежовчи технология жорий қилиниб, 31 минг гектар лазерли текисланади.

Маҳаллалар инфратузилмаси вахонадонлар таъмирланади. Юқори технологик тиббий хизматга муҳтож беморлар даволанишига 2,3 миллиард сўм йўналтирилади.

Шу билан бирга,фуқаролар ташаббуси асосидаги лойиҳаларга 182 миллиард сўм, йил давомида маҳаллий бюджетдан яна 40 миллиард сўм ажратилади. Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасидаги лойиҳаларга 10 триллион сўм берилади.

Президентимиз янги ишўринлари яратиш бўйича режалар мавжуд салоҳиятга мос эмаслигини таъкидлаб, бу борадаги қўшимча имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Масалан, 51 тасаноат зонасида 775 миллиард сўмлик 71 та лойиҳани бошлаб, 1 мингта иш ўрни яратса бўлади. Ёки 10 минг гектар бўш ерни савдога чиқариб, 20 мингта тадбиркорни жалб қилиш мумкин. Бу 50 минг иш ўрни, дегани. Шунингдек, норуда конларга саноатни олиб кириб, 7,5 триллион сўмлик лойиҳалар ҳисобига 10 минг аҳолини банд қилиш мумкин.

Давлатимиз раҳбари буборадаги катта имкониятлардан бири туризм эканини таъкидлади. Қорақалпоғистонда туризмни, айниқса, унинг эко, этно, зиёрат йўналишларини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш, туризм кластери ташкил этиш ва соҳага хорижий экспертларни жалб қилиш юзасидан топшириқ берилди. Нукус аэропортини ривожлантириш ва авиақатновларни кўпайтириш, янги меҳмонхоналар қуриш, музейларни модернизация қилиш, йўл бўйи хизматларини кенгайтириш вазифалари кўрсатиб ўтилди.

Германия, Жанубий Корея,Япония ва Туркиядан мутахассисларни таклиф этиб, ёшларни чет тили, ахборот технологиялари, дизайн, меҳмонхона хизмати каби 17 турдаги замонавий касбларга ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддилар Қорақалпоғистонни ишсизликданхоли ҳудудга айлантириш учун барча имкониятлар борлигини қайд этиб, бу борадаги чора-тадбирларни белгилаб олди.

4 КОММЕНТАРИИ

  1. Қорақалпоғистон иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш минтақа равнақи йўлидаги муҳим қадамлардир. Бундай кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш ва кўплаб оилалар учун уй-жой шароитларини яхшилаш ҳақиқатан ҳам таъсирли. Умид қиламанки, бундай ижобий ўзгаришлар келажакда ҳам давом этади ва минтақанинг барча аҳолиси ҳаётини яхшилашга ҳисса қўшади.

  2. Это отличная новость! Важно, чтобы регионы страны получали поддержку и внимание в развитии их экономики. Надеюсь, что эти меры приведут к улучшению жизни жителей Каракалпакстана.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ер савдоси пульси: январь-сентябрь 2024

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан мамлакатимизда бозор тамойиллари асосида тадбиркорлик ва...

Больше похожих статей

×